Юртимизда иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самара бераётир. Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган “Болаларнинг техник ижодкорлиги” фестивали бунинг яққол далилидир.
Танлов Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги ҳамкорлигида ўтказилди.
Мазкур фестиваль ўқувчилар ўртасида фан ва техникани ривожлантириш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этиш ҳамда ўқувчилар ўртасида техник ижодкорликни шакллантиришга хизмат қилди.
Бугун мамлакатимиздаги 211 “Баркамол авлод” болалар марказида экология ва ўлкашунослик, бадиий ва техник ижодиёт йўналишида қарийб 60 турдаги тўгарак ташкил этилган. Бу тўгаракларда ўқувчилар мустақил равишда радиотехника, электроника, робототехника сирларини, либослар дизайни, ёғочда нақш ўйиш, кулолчилик, пазандачилик ва бошқа ҳунарларни ўрганмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ТабобатЎқувчиларга хос касаллик
Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
