Пойтахтимиздаги 1-”Мурувват” уйи тарбияланувчилари шундай таърифга муносиб
Отаётган тонг янги умид ва орзулар сари қўйилган қадамдир. Оиласидаги кам-кўстини ўрнига қўйган Мақсуд Аҳмедов бугун яна 304 нафар “бола”си томон ошиқади. Бу инсон умрининг 14 йилини Тошкент шаҳридаги 1-”Мурувват” уйига бахшида этган. У айни пайтда ҳам ушбу муассасада бош шифокор ловозимида фаолият олиб бораётир. Янги куннинг тафтидан энтикиб, иш томон шошаётган Мақсуд аканинг кўнглида бироз ҳадик... “Кеча Ойбекнинг соғлиғи бироз ёмонлашганди. Бугун яхшимикин? Раҳимжон тунда яхши ухладимикин? Бир неча кундан буён уйқусида безовта бўлаётганини навбатчи ҳамширалар айтганди”.
Биз бугун Мақсуд Аҳмедов раҳбарлик қилаётган Тошкент шаҳар Олмазор туманининг Чимбой мавзесида жойлашган 1-”Мурувват” уйи фаолияти ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.
Парваришга, маиший ва тиббий кўмакка ҳамда ижтимоий меҳнат кўникмаларини эгаллашга муҳтож 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг яшаши учун мўлжалланган мазкур даргоҳ тиббий, ижтимоий-муассаса ҳисобланади.
Ушбу масканда болажонлар учун шарт-шароит кўнгилдагидек. Ҳар бир гуруҳ учун ўйин хоналари, ётоқхона, овқатланиш хонаси мавжуд. Стоматология, физиотерапия, муолажа хонаси, даволаш ва жисмоний тарбия хоналари, чиниқтирувчи чўмилиш ҳавзаси болалар ихтиёрида. Шифокор ва ҳамширалар тарбияланувчиларнинг саломатлигини назорат қилиб боради. Аҳамиятлиси, бемор болаларни жисмоний, ҳиссий ва руҳий ривожлантириш мақсадида “Мурувват” уйи ҳовлисида “Сенсор боғ“, “Эртаклар олами” майдончаси ташкил этилган.
Мазкур “мурувват” уйида чуқур, оғир, енгил ва ўрта даражадаги ақли заиф болалар таълим-тарбия олади. Муассасада расм чизиш, компютер, спорт, тикиш-бичиш, бошланғич пазандалик, “Моҳир қўллар”, “Ёш боғбон” тўгараклари фаолият юритмоқда. Унда тарбияланувчилар ижод, илм-фан ва касб-ҳунар сирларини ўзлаштирмоқда.
– Енгил даражадаги ақли заиф болалар учун 36-махсус меҳнат таълими мактаби дастури – 4 босқичли таълим жорий этилган, – дейди “Мурувват” уйининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Шоира Шермуҳаммедова. – Ўрта даражадаги ақли заиф болаларга Республика таълим маркази томонидан тасдиқланган “Имконияти чекланган болалар таълим дастури”га мувофиқ, оғир ва чуқур даражадаги ақли заиф болаларга эса якка реабилитация режаси асосида таълим-тарбия берамиз.
Муассасада енгил даражадаги ақли заиф болалар учун дарс жадвали белгиланган ва у асосида таълим олиб борилади. 36-махсус меҳнат таълими мактаби дастурининг ҳар бир босқичига боланинг ёшига қараб эмас, аксинча, унинг касбий лаёқати, қобилиятининг даражаси, бор малакасига таянган ҳолда жалб этилади. Ой сўнггида эса боланинг ўзлаштириши ўрганиб борилади. Ундаги кўриш, идрок этиш, диққат қилиш, ақл юргизиш малакасининг шаклланиб бориши эътиборга олинади.
Давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароит ва саховатпеша инсонлар кўмаги билан болаларга, хусусан, уларнинг таълим-тарбия олишига бир қанча қулайликлар яратилган. Барча хоналарда зарур шарт-шароитлар муҳайё. Ўқитиш учун керакли жиҳозлар ва моддий-техник база билан таъминланган. Қолаверса, муассасада тарбияланувчиларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш борасида тарбиявий ва кўнгилочар тадбирлар доимий уюштириб турилади. Туғилган кун, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, “Ногиронларни ҳимоя қилиш куни” шулар жумласидандир.
“Мурувват” уйи тарбияланувчиларининг спорт борасида эришаётган ютуқлари ҳам диққатга сазовор. Улар қатор мусобақа ва тадбирларда фахрли ўринларни эгалламоқда. 2013-йили муассаса жамоаси республикамиздаги “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган спорт ўйинларининг республика босқичида 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, Олмазор туманидаги “Чиғатой” спорт комплексида Паралимпия қўмитаси томонидан уюштирилган мини футбол бўйича мусобақада тарбияланувчилар учинчи ўринни қўлга киритиб, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида пойтахтимизда ўтказилган “Гимнастика барча учун” деб номланган мусобақада муассаса ўғил-қизлари биринчи ўринга муносиб кўрилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Муассаса раҳбарияти ДОКТОР – Д клиникаси билан кўпдан бери эзгу ишни амалга оширмоқда. Улар ҳар йили ўғил болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, хатна тўйларини ўтказишади. Куни кеча “Ногиронларни ҳимоя қилиш куни”да олти нафар боланинг суннат тўйлари катта тантана билан ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
