Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ИНТИЛИШ

14.10.2012
63 марта ўқилди
ИНТИЛИШ

Шеърият гўзалликка ташна қалбларнинг чанқоғини қондирувчи булоқ сингаридир. Унда инсоннинг орзу-умидлари, дил туғёнлари акс этади. Юртимизда шеърият соҳасида иқтидорли ёшлар бисёр.

Гулруҳ Неъматова ҳам ана шундай ёшлардан бири. У 2009-йил туманлараро ўтказилган “Янги авлод” болалар ижодий фестивалида “Назм” йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритди. Тинимсиз изланишда бўлган Гулруҳ “Келажак овози” республика кўрик-танловида ҳам туман босқичи ғолибаси бўлди. Иқтисодий билим асослари фанидан чуқур таълим олиб, фан бўйича бўлиб ўтган олимпиадада шаҳар босқичида 2-даражали диплом билан тақдирланган иқтидорли қиз Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди. Ҳозирги кунда Гулруҳ ушбу лицейнинг “Ижтимоий-гуманитар фанлар” йўналиши бўйича 2-босқич талабаси. У хорижий тилларга қизиқади. Рус, инглиз, немис тилларини пухта ўзлаштиришга интилмоқда. Унинг келажакдаги орзуси етук таржимон бўлиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишдир.

Гулзода МАМАТҚУЛОВА,

С. СИРОЖИДДИНОВ номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги академик лицей 3-босқич ўқувчиси


ЖОНАЖОН ВАТАНИМ!

Мен сенинг дилбандингман, эй улуғ Ватан!

Бағрингда камол топдим муқаддас диёр.

Фарзандларинг қалбида содиқлик ҳисси,

Нон-тузингни оқламоқ аҳди дилга ёр.

Яйраяпмиз гул тўла бўстонларингда,

Бизга имконлар бисёр, келажак порлоқ.

Алп йигитлар мадҳи бор достонларингда.

Улуғим, буюгимсан, фахрим Ватаним!

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353