
Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” талабларидан бири таълим жараёнида янги педагогик ва ахборот технологияларини кенг қўллаш, тайёргарликнинг модул тизимидан фойдаланган ҳолда ўқитишни жадаллаштириш саналади.
Шу мақсадда бугунги кун ўқитувчиси олдида ўқувчиларга янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда дарс ўтадиган, ижодкор, изланувчан ўқитувчи бўлиш талаби туради.
Кимё дарсларида интерфаол усуллардан фойдаланиш дарс самарадорлигини оширибгина қолмай, ўқувчиларни изланишга, қўшимча материаллардан фойдаланишга ундайди, ёрдамчи адабиётларни варақлашга мажбур қилади. Шу мақсадда баъзи кимё дарсларида қўлланиладиган интерфаол усулларни тавсия этамиз.
“7 кимёгар”
Бу интерфаол ўйинда 2 гуруҳга бўлинган ўқувчиларга кимёгарлар номини ва буюк кашфиётларини айтиш топширилади. И гуруҳ навбат билан 7 та кимёгарнинг номини айтади, ИИ гуруҳ эса кашфиётлари ҳақида сўз юритади. Бунда фақат ИИ гуруҳга балл қўйилади. Сўнгра ИИ гуруҳ 7 та кимёгарнинг номини айтади. И гуруҳ эса кашфиётларини таърифлайди. Бу гал энди И гуруҳ баҳоланади. Ушбу ўйин янги ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида ўйналса, яхши натижа беради.
Бу машғулот 7-синфда “Ўзбекистон кимёгар олимларининг кимё фанига қўшган ҳиссалари” мавзусига мос келади. Ўйинни тескари тарзда олиб борса ҳам бўлади. Яъни, дастлаб кашфиётлар айтилади. Рақиб гуруҳ ўқувчилари эса кимёгарларнинг номини топади.
“Учинчиси ортиқча”
Бу ўйин технологияси шундан иборатки, ўқувчилар ўзларига берилган топшириқдаги ортиқча тушунчани топишлари керак. Бунда атамалар ёки моддалар аралаштириб берилади.
Масалан: 9-синфда “Углеводлар” мавзуси бўйича ушбу ўйинни қуйидагича ўтказиш мумкин.
Ортиқча углеводни аниқланг.
- глюкоза, малтоза, фруктоза.
- сахароза, рибоза, селлюлоза.
- фруктоза, крахмал, селлюлоза.
“Узилмас занжир”
Ўқувчилар фаоллигини ошириш мақсадида “узилмас занжир” усулидан фойдаланилади. Бунга кўра ўқувчилар кетма-кетликда маълумот айтишади. Бир ўқувчи томонидан айтилган маълумот бошқа ўқувчи томонидан такрорланмаслиги керак (Бу ўйин ўқувчиларни тинглашга ва хотирасини мустаҳкамлашга ёрдам беради, зийрак бўлишга ундайди).
8-синфда: “Галогенлар” мавзуси бўйича.
1-ўқувчи: “Галоген” сўзи туз ҳосил қилувчи деган маънони билдиради.
2-ўқувчи: Галогенларга фтор, хлор, бром, ёд ва астат киради.
3-ўқувчи: Галогенлар ташқи поғонасида 7 та электрон беради.
4-ўқувчи: Галогенларнинг барчаси металмаслар.
5-ўқувчи: Галогенлар кучли оксидловчилар.
6-ўқувчи: Фтордан ёдга томон галогенларнинг атом радиуси ортиб боради.
ва ҳоказо.
“Ноталар” усули
Таълимнинг бу усули ўқувчиларни изланишга мажбур қилади. Ноталар усули уйга вазифа қилиб берилса, ўқувчилар кўпроқ изланадилар. Яъни 7 нотанинг ҳар бири иштирок этган кимёвий сўзларни топиш.
до, ре, ми, фа, сол, ля, си.
- си фат анализ.
- сулфат кислота.
- солватланиш.
4.таркибнинг доимийлик қонуни.
5.миқдор.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
