Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Инсонпарварлик тамойили

29.08.2012
284 марта ўқилди
Инсонпарварлик тамойили

Инсонпарварлик тамойили асосида фаолият юритмоқдамиз — дейди Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Тиббий-ижтимоий маркази раҳбари Ҳотам Ризаев.

Инсон зоти ҳамиша меҳр ва ширин сўздан қувват олиб яшайди. Айниқса, кўнгли ярим, ёрдамга муҳтож кишиларга мурувват ва эътибор кўпроқ зарур. Халқимиз ҳамиша ногирон, кам таъминланган, кекса ва ёлғиз, кўп болалари фуқароларга кўмак беришни эзгу аъмол ҳамда савоб дея асрлар оша унга амал  қилиб келмоқда.

Республикамизда ана шу эзгулик йўлида “Соғлом авлод учун” жамғармаси жамоаси ва республика бўйича ҳудудий — бўлим ва туман таянч масканларида ҳам улкан ибратга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тиббий - ижтимоий патронаж тизимининг 15 йиллик фаолияти давомида “Соғлом авлод учун” жамғармасининг кўчма бригадалари мутахассислари томонидан:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга керакли тавсиялар берилди ҳамда доимий равишда мурувват ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.

Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи 500 мингга яқин  оилаларнинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18-июнь 2008- йилдаги “Ирсий касалликлар ва ногирон болалар туғилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 1-июльдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари давлат дастури тўғрисида”ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 27- февральдаги қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” давлат дастури ижросини амалга ошириш юзасидан маҳаллаларда  кам таъминланган, кўп болали оилалардаги  туғиш ёшидаги аёллар, ўсмирлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, муҳтож бўлган беморларга хайрия сифатида дори-дармонлар тарқатилмоқда. Тиббий кўриклар нафақат маҳаллаларда балки корхона ва ташкилотларда, ҳарбий қисмларда, ўқув муассасаларида ҳам режа асосида амалга оширилади.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси Тиббий-ижтимоий маркази, жамғарма филиалларининг кўчма тиббий-ижтимоий бригадалари мутахассислари томонидан 2012-йилнинг ўтган етти ойи мобайнида республика бўйича 537 та қишлоқ ва 1 609 та маҳаллаларида, ўқув муассасалари, ҳарбий қисмлар, ҳарбий билим юртлари, корхона хамда ташкилотларда жами 116 678 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

2009-йилда ташкил топган ҳудудлараро тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан  Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Бўстонлиқ туманлари чекка худудларида истиқомат қилувчи, ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган  аҳолиларнинг  9 447 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволаниш бўйича тавсиялар берилди ҳамда мурувват ёрдами тарзида дори-дармонлар тарқатилди.

“Ёшлик” талабалар шахарчаси худудида жойлашган таълим муассаларида ва талаба-ўқувчилар турар жойларида 75 та  маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирларда 3 055 нафар талабалар қамраб олинди.

Тиббий кўриклар билан бир қаторда аҳоли ўртасида ва ўқув муассасаларида таълим олаётган талаба ва ўқувчилар ўртасида 1 955 та маъруза, давра суҳбатлари, учрашув ҳамда семинарлар ташкил этилди. Бунда 143 883 нафар фуқаро қамраб олинди. Уларга мурувват ёрдами тарзида “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан чоп этилган 8 турдаги 16 826 дона буклет ва рисолалар тарқатилди.

Юқорида қайд этилган тадбирларнинг мавзусини танлашда, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, вояга етмаган ёшлар ўртасидаги никоҳларга, вояга етмаган қизларда ҳомиладорликка йўл қўймаслик каби масалаларга катта эътибор қаратиш, аҳоли ўртасида мавзуга доир тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Кейинги йилларда республика Президенти ва ҳукуматимизнинг ёлғиз кексалар, нафақахўрлар хамда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига эътибори ошиб бормокда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 30-майдаги “2011-2015-йиллардаги  ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-1542-сонли  қарори бунинг яққол далилидир. Ушбу қарорнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳри Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият кўрсатаётган 14 та тиббий-ижтимоий патронаж кўчма бригадалари томонидан ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди.  Жумладан, турли гуруҳдаги ногиронлар   тиббий кўрикдан  ўтказилиб, хайрия ёрдами кўрсатилди. 

Теглар:#2012/34

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Донорлик – инсонпарварликнинг юксак намунасиТиббий сабоқлар

Донорлик – инсонпарварликнинг юксак намунаси

Боланинг бегонаси бўлмайди. Бу мурғак қалбнинг шодон кулгиси учун дунёни бахшида этсанг арзийди. Ҳар бир ота-она фарзандининг соғлом, бақувват бўлишини, ҳеч кимдан кам бўлмаслигини

07.12.2018205
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022680
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020340