
Чўнтак фонарчалари қоронғу тунда йўлимизни ёритиб мушкулимизни осон қилади. Аммо уларнинг энг катта камчилиги қувват батареяларидир. Қуввати тугаб қолган гаджет ҳеч нарсага ярамай қолади. Шу каби камчиликларнинг олдини олиш мақсадида муҳандис Росс Журавский янги ихтирога қўл урди.
У инсон тана ҳарорати билан ишлайдиган “Лумен” фонарчасини яратди. Фонарча эгаси уни қўлига олиб, бош бармоқ катталигидаги устки панелга бармоғини қўйишининг ўзи кифоя.
Қувватлагич вазифасини унга жойлаштирилган кичик термоэлектр генератор бажаради. Нур манбаасини эса барча жойда кенг қўлланиладиган юқори ёрқинликка эга 5-ммли Cree LED светодиоди бажаради.
Инсон қўлининг иссиқлиги тана ва ҳаво ҳароратининг фарқи туфайли электр энергиясига айланади. Бу ҳарорат фарқи фонарча яхши ишлаши учун тўққиз даражадан ошмаслиги лозим. Шу сабабли светодиод ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 28 даражадан ошмаган вақтдагина нур сочади. Ҳаво ҳарорати фарқи ошиб кетганда ортиқча электр энергияси, ички жойлаштирилган сиғимда тўпланади. Албатта, фонарча қуввати унақа юқори эмас. Лекин бу ёруғлик ўқиш ёки қоронғуликда ҳаракатланиш учун етарли.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатКасаллик чақирувчи замбуруғлар инсон организмига қандай ўтади?
Замбуруғларнинг 100 мингдан ортиқ турлари маълум бЎлиб, улардан 500 га Яқини одам ва ҳайвонлар учун патоген ҳисобланади, Яъни касаллик пайдо қилади. замбуруғли касалликлар бемордан
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
