Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Инсон экотизимни қандай ўзгартирмоқда?

04.07.2017
49 марта ўқилди
Инсон экотизимни қандай ўзгартирмоқда?

Инсонни вайронкорлиги бўйича метеоритга қиёслаш мумкинми? Биз келишимиз билан Ернинг геологик тизими қандай ўзгарди? Энг муҳими, цивилизациямиз қолдиқларини қазиб ўгранадиган узоқ авлодларимиз биз ҳақимизда қандай хулосага келади? Америкалик социобиолог Эдвард Уилсон “Ернинг келажаги. Ҳаёт учун курашаётган сайёрамиз” номли асарида юқоридаги каби саволларга жавоб беришга уринади, деб ёзади “Наука”.

65 миллион йил аввал Юкатан ярим ороли соҳилига ҳозирги Чиксулуб шаҳарчаси ҳудудидаги 20 километр кенгликка соатига 20 километр тезлик билан ҳаракатланаётган астероид қулади. Сайёра улкан қўнғироқ каби мазкур зарба оқибатида тебраниб кетди. Портлаш оқибатида диаметри 180 километр, чуқурлиги ўн километр бўлган кратер вужудга келди. Унинг кетидан вулқонлар, зилзила, кислотали ёмғирлар ва океаннинг улкан тўлқини вужудга келди. Осмонга кўтарилган кул булутлари фотосинтез жараёнини секинлаштириб юборди ва қуёш ёруғлиги йўлини тўсиб қўйди. Тун узайган даврда катаклизмни бошдан кечирган ўсимлик дунёсининг катта қисми ҳалок бўлди. Ҳалокатли тун қатлами остида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди ва сайёрани қиш қамраб олди. Тирик организмларнинг 70 фоизи, жумладан, динозаврларнинг охирги турлари ҳам қирилиб кетди.

Шундай қилиб судралиб юрувчилар даври — мезозой эраси тугаб, сутемизувчилар даври — кайнозой эраси бошланди. Биз кайнозой эрасининг энг олий, эҳтимол охирги асаримиз. Геологлар кайнозой эрасини еттита геологик даврга бўлади. Улардан ҳар бири ўзига хос яшаш муҳити ва уларда тарқалган ўсинлик ва ҳайвонот олами турлари билан характерланади. Янги эра бошланиши палеоцен, ундан кейин эоцен, олигоцен, миоцен ва плиоцен даврлари бир-бирнинг ўрнини эгаллади. Биз яшаётган давр геологлар томонидан голоцен деб номланган. У 11700 йил аввал охирги қитъа музликлари чекина бошлагандан сўнг бошланиб, анча юмшоқ иқлим шароитларини олиб келди. Қисқа давр ичида жуда кўп турлар вужудга келди.

Шунингдек, голоцен даврида Ер юзининг яшаш учун яроқли барча юзаси бўйлаб одамлар жойлаша бошлади. Ҳаётнинг барча уч босқичи вайронкорлик кучи бўйича Чиксулубдаги зарба билан қиёслаш мумкин бўлган янги таҳдидга юзма-юз бўлди. Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам биринчи босқични экотизимлар (масалан, маржон қоялар, ўрмон ва дарёлар), иккинчи босқич — экотизимлар тирик қисмини ташкил этувчи турлар (маржон қоялар, эман, балиқлар турлари), учинчиси эса — ҳар бир тирик организмнинг ўзига хос жиҳатларини белгилаб берувчи генлар ташкил қилган.

Геологик вақт нуқтаи назаридан оммавий қирилиб кетиш ўзига хос ҳодиса эмас. Улар бир-биридан кўлами ва суръати билан фарқланиб, ҳаётга унинг бутун тарихи давомида ҳамроҳлик қилади. Умуман олганда, ҳақиқий ҳалокатли ҳодисалар тахминан 100 миллион йилда бир марта юз беради. Биз ана шундай вайронкор жараённинг максимал фаоллиги кузатилган бешта давр ҳақидаги маълумотларга эгамиз. Уларнинг ҳар биридан сўнг Ер ўзини ўнглаб олиши учун тахминан ўн миллион йил керак бўлган.

Кўпчилик муаллифларнинг фикрича, голоцен тугаганлигини қайд этиш ва янги геологик давр бошланганлиги ҳақида эълон қилиш учун Ер етарлича ўзгаришларни бошдан кечирган. Янги давр номланишлари орасида “антропоцен” – инсон даври термини кўпроқ учрайди. Бу номланишнинг ишонарли мантиқий асоси мавжуд.

Буни яққол тасаввур қилиш учун қуйидаги хаёлий тажрибани ўтказиб кўрамиз. Узоқ келажакда геологлар гуруҳи қадимий қолдиқларни ўргана туриб, тарихимизнинг охирги мингйиллигига тааллуқли қатламга етиб келганлигини тасаввур қилинг. Улар иқлим ўзгаришларининг физик ва кимёвий изларини аниқлайди. Одамлар пайдо бўлгунига қадар мавжуд бўлган ўсимлик ва ҳайвонот оламини эгаллаган маданий ўсимликлар ва хонакилаштирилган ҳайвонларнинг кўп сонли тош қотган қолдиқларини топади. Улар машиналар ва қирғин қуролларининг улкан захирасини топади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Болага пойабзал сотиб олишда...Тиббий сабоқлар

Болага пойабзал сотиб олишда...

Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла

22.11.20241215