Қўшнимизнинг Иноғом деган набираси бор. Ҳали икки ёшдан ошиб ошмаган болакай ҳамманинг эътиборини тортади. Унинг тили “Ассалому алайкум” деб чиққан. Эрталаблари ҳовлилари олдидаги боғчага чиқиб гул, тикан, кучук, мушук ва осмонда учиб кетаётган қушларга ҳам салом беради. Агар кўча-кўйда бирор киши кўринса, олтин топиб олган одамдай кўзларини узмасдан кутиб туради-да, оғзини тўлдириб “Ассалому алайкум” дейди. Боланинг бундай ширин тилини эшитган йўловчилар чарчоқни унутиб, “Ваалайкум ассалом, барака топ, йигитча” деб хурсанд бўлиб ўтиб кетишади.
Ишдан ҳориб қайтаётганимда ойиси билан хархаша қилаётган Иноғомга кўзим тушиб қадамимни тезлаштирдим.
Ойиси овозини кўтарди:
— Юр, энди уйга кирамиз...
— Йўқ, йўқ, шошманг!-Иноғом жойидан жилмасди.
Мен етиб келишим билан жўшиб турган болакайнинг кўзида йиғи аралаш табассум пайдо бўлди:
— Ассалому алайкум.
— Ваалайкум ассалом!- дедим-да, Иноғомнинг қизарган юзидан ўпиб, қайта-қайта осмонга отдим. Ойиси ҳам жилмайиб:
— Ана, муродингга етдинг, энди тўйиб ухлайсан, деди ва ўғлини етаклаб икки одим ҳам нарига юрмасдан яна Иноғом оёқ тираб олди. Мен ва Иноғомнинг онаси икковимиз кўчанинг бошига қараб кўзимиз маҳалламизнинг энг ёши улуғ қариясига тушди.
Бу гал онаси Иноғомнинг қўлидан тортқиласа болакайнинг ёнини олишга шай ҳолда лаб жуфтлаб турардим. Негадир у индамади.
Кўп ўтмай тўқсон бобо ҳассасини тақиллатиб ёнимизга етиб келди.
Мен, Иноғом ва унинг онаси бир пайтнинг ўзида жўровоз бўлиб салом бердик:
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
