Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Инглиз тили билимдонлари

08.05.2014
50 марта ўқилди
Инглиз тили билимдонлари

Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Инглиз тили билимдонлари” интеллектуал мусобақасинининг якуний республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан сараланиб, ўз ҳудудида ғолибликни қўлга киритган беш нафардан иштирокчи қатнашди.

Мусобақа уч турдан иборат бўлиб, ўқувчиларнинг ёши, чет тилидан билим даражаси эътиборга олинган. Биринчи шарт бўйича 5-, 6-синф ўқувчилари тест саволларига жавоб беришган бўлса, 7-9-синф ўқувчилари танланган мавзу бўйича ижодий ёзма иш топширишди.

Иккинчи тур оғзаки савол-жавоб тарзида ўтди. 5-синф ўқувчилари географияга оид билимларини инглиз тилида ифодалашган бўлса, 6-синфдаги ака-опалари муайян расмнинг мазмунини чет тилида сўзлаб берди. 7-синф ўқувчилари тарихга доир билимларини, 8-синф ўқувчилари инглиз тилидаги аудиоматнни тинглаб тушуниш ва гапириш маҳоратини намоён этган бўлса, битирувчи синф ўқувчилари эса видеотасвирни диққат билан кузатиб, саволларга жавоб беришди.

Охирги шартда саҳна кўриниши бўлиб, бунда ўқувчилардан жамоавий уюшқоқлик, ўзаро тушуниш, инглиз тилида яхши сўзлаша олиш билан бирга, драматик маҳорат ҳам талаб этилди.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Фарғоналик ўқувчилар иккинчи, Бухоро вилояти жамоаси учинчи ўринни банд этди. Қолган вилоят ўқувчилари ҳам махсус диплом ва совғалар билан рағбатлантирилди.

Теглар:#2014/19

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилдиМаданият

Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янг

07.10.2022234
Боланинг «тили чиқиши» кечикаяптими?Тиббий сабоқлар

Боланинг «тили чиқиши» кечикаяптими?

Бола гапиришга шошилмаётган бўлса, унинг отаси ёки онаси болалигида неча ёшдан сўзлай бошлаганига қизиқиш керак. У жиҳат унга ўз ота-онасидан мерос бўлгандир. Айрим оналар болам 3-

29.11.2022355
Кичкинтойнинг «тили чиқиши» кечикаяптими?Тиббий сабоқлар

Кичкинтойнинг «тили чиқиши» кечикаяптими?

Агар бола гапиришга шошилмаётган бўлса, унинг отаси ёки онаси болалигида неча ёшдан сўзлай бошлаганига қизиқиш керак. У жиҳат унга ўз ота-онасидан мерос бўлгандир. Айрим оналар бол

05.09.2022324
Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик,  бош оғриғи...  Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?Саломатлик

Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик, бош оғриғи... Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?

«Соғ бўлинг!» Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянинг бирор кўриниши билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит т

16.03.2022259