Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Indian Open”да етти нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун баҳслашади

07.02.2018
61 марта ўқилди
“Indian Open”да етти нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун баҳслашади

Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида давом этаётган “Indian Open” халқаро турнирида чорак финал беллашувлари якунланди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди. Чорак финалнинг 52 килограмгача вазн тоифасида Худойназар Файзов ҳиндистонлик Мавиа Лалдин устидан йирик ҳисобда зафар қучган бўлса, вазни 64 килограмгача бўлган Иқболжон Холдоров мезбон спортчиси Ашишни мағлубиятга учратди.

Вазни 69 килограмгача бўлган боксчилар ўртасида Бобоусмон Ботуров непаллик Гала Биншу Прасадга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 75 килограмгача вазн тоифасида тажрибали спортчимиз Исроил Мадримов афғонистонлик Ҳамид Азизини енгди.

Энди халқаро турнирнинг ярим финал баҳсларида Худойназар Файзов филиппинлик Марвин Табамога қарши рингга кўтарилса, Иқболжон Холдоров ҳиндистонлик Дииражни синовдан ўтказади. Бобоусмон Ботуров яна бир мезбон боксчи Синг Неги билан, Исроил Мадримов эса Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилаётган Мандиз Жангра билан рақобатлашади.

Теглар:#2018/5

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
Автопойга ғолиблари аниқландиСпорт

Автопойга ғолиблари аниқланди

14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т

16.11.2021271