Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Иммунитет пасайиши хасталикка йўл очади

23.02.2013
80 марта ўқилди
Иммунитет пасайиши хасталикка йўл очади

Ҳар бир касалликнинг бошланиши аввало организмнинг умумий ҳолсизлиги ёки иммунитетнинг пасайиб кетишидан келиб чиқади. Ўз соғлиғимизга эътиборсизлигимиз хасталикларнинг сурункали кечиши ва оғир асоратларга сабаб бўлади.

Қуйида цистит касаллиги ва уни ўз вақтида даволамаслик қандай асоратларга сабаб бўлиши хусусида Жиззах вилояти Дўстлик туман Тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тиббий ёрдам бўлими олий тоифали жарроҳи, тиббиёт фанлари номзоди Илҳом Умрзоқовга мурожаат этдик.

Цистит – бу сийдик пуфагининг яллиғланиш жараёни бўлиб, касаллик бирламчи ва иккиламчи, ўткир ва сурункали турларга бўлинади. Хасталик қовуққа турли инфекциялар тушиши сабабли рўй беради. Кўпинча ўткир цистит эркакларга қараганда аёлларда кўпроқ учрайди. Чунки, аёлларнинг сийдик чиқариш йўли (уретра) кенгроқ ва калтароқ бўлади. Шу сабабли қовуққа инфекция тушиши осонроқ. Яна уретрага яқин жойда қин ва тўғри ичак жойлашган. Бу ҳам кўпгина микроорганизмлар фаолияти учун кенг йўл очиб беради. Аксарият ҳолатларда цистит ҳомиладорлик ёки туғруқдан кейинги даврда кузатилади.

Ҳомиладорлик даврида ҳомила ривожланиб боргани сайин катта ва кичик чаноқ соҳасида қон айланиши бироз қийинлашади. Организм бир киши учун эмас, энди ҳомиладорлик даврида икки жон учун фаолият юритади. Ҳомила катталашган сайин бачадон қовуқни босади ва бўлажак онанинг тез-тез пешоби қистайди. Туғруқдан кейинги даврда янги бўшанган аёлнинг иммунитети паст бўлади ва у тез инфекцияларга чалинишга мойил бўлади. Бунинг асосий сабабларидан бири патологик микроорганизмлар стрептококк, стафилакокк, ичак таёқчалари ва айрим вақтларда жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар сабабли, яъни сўзак, трихомоноз каби касалликлар ҳам қўзғатиш мумкин.

Бирламчи цистит бошқа аъзолардаги инфекция юқори сийдик йўллари ёки уретрадан қон ва лимфа йўллари орқали қовуққа ўтиши натижасида пайдо бўлади. Бунга шунингдек, организмнинг совқотиши, спиртли ичимлик ичиш, кашандалик ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, қабзият(ич қотиши), марказий асаб тизими фаолиятининг бузилиши ҳам сабаб бўлади. Иккиламчи цистит (кўпинча сурункали кечади) қовуқда тош, ёт жисм­лар, ўсма бўлганда, қовуқ сили, простата безининг ўсмаси оқибатида юзага келади. Шунингдек, баъзи дорилар, заҳарли моддалар бехосдан ичилгандан ҳам цистит кузатилиши мумкин. Энди ўткир циститларни клиникасига келсак доим яллиғланиш жараёнида қовуқ соҳасида оғриқ бўлади. Беморни тез-тез (ҳар 10-15 дақиқада) заҳартанг қилади. Хаста киши пешоб чиқарганда қовуғи ачишиб оғрийди. Оғриқ айниқса, заҳартанг қилганда (пешоб қистаса) ва ундан кейин зўраяди. Қовуқ соҳасида ловуллаш, ачишиш, баъзан сийдикда қон ва йиринг пайдо бўлади. Яллиғланиш қўшни аъзоларга ўтганда (пиелонефрит, уретрит ва ҳоказо) тана ҳарорати кўтарилади. Циститнинг ўткир турида бемор тўлиқ даволанмаса хасталик сурункали турга ўтиб кетиши мумкин. Беморнинг узоқ вақт тез-тез пешоби қистаб қовуғида оғриқ безовта қилади. Касалликни аниқлашда сийдик таҳлили, цистоскопия, цистография, ультратовуш текширувлари ўтказилади. Хасталик профилактикасида биринчи навбатда турли инфекциянинг олдини олиш керак. Бу инфекция қон орқали ўтиб сийдик пуфагига етиб бориши мумкин. Беморнинг умумий аҳволи ва касаллик белгиларига қараб даво чора-тадбирлари белгиланади. Биринчи навбатда профилактика, иккинчидан шифокор тавсияси билан антибиотиклар ва оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилиш кўп миқдорда илиқ суюқлик ичиш, шифобахш гиёҳлар ёки исириқдан ванналар, физиотерапевтик муложалар буюрилади. Хасталикнинг ўткир турида бемор ётиб даволаниши, шамоллашга йўл қўймаслиги зарур. Бемор фаслга мос кийиниши ва оёғини иссиқ сақлаши шарт. Шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлаш зарур.

Теглар:#2013/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330