
Нотўғри овқатланиш – томирдаги қон таркибида антитаначалар (иммуноглобулин) бўлиб, улар организмнинг ҳимоя воситаси саналади. Оқсилдан таркиб топган мазкур антитаначалар меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт, тухум, балиқ, сут-қатиқ, ёнғоқ каби маҳсулотлар етарлича бўлиши керак.
Сурункали стресс – руҳиятдаги салбий ўзгаришлар таъсирига тушиб қолган организмда турли гормонлар ишлаб чиқарила бошлайди. Бу эса ҳар бир ҳужайра, тўқималарнинг биокимёвий баланси ўзгаришига олиб келади. Айрим турдаги гормонлар иммун тизимини ишғол қилиб, вирус ва бактериялар учун йўл очиб беради. Олимлар фикрича, узоқ давом этган стресс даврида қондаги лейкоцитлар миқдори кескин тушиб кетиши оқибатида иммун тизими заифлашиб қолади.
Сурункали уйқусизлик – аксарият ҳолларда 8 соат уйқу меъёр ҳисобланишини унутиб қўямиз. Бир-икки кун озроқ ухлаган киши ўз-ўзидан мазкур тартибга мослашгандек кўринса-да, 5 кун кетма-кет давом этган уйқусизлик ёки етарлича уйқунинг бўлмаслиги иммун тизимида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Номеъёрий ҳолатлар – совуқсираш, қизиб кетиш, кўп ейиш, тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш кабилар иммун тизими емирувчиларидир.
Ташқи муҳит – ишлаб чиқариш корхоналари, маиший саноат, автомобиль тутуни таъсирида ҳаво ифлосланади. Ҳар куни ифлосланган ҳаводан нафас олиш эса ҳар қандай чиниққан иммунитетни ҳам ишдан чиқариши ҳеч гап эмас. Организмингизга фойда бўлиши учун табиат қўйнига дам олгани бориб туринг.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
