Юртимизда иқтидорли ёшларнинг ўз истеъдод ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг самарасида ёшларимиз кўплаб нуфузли халқаро танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон замини ҳамиша истеъдодларга бой эканини намойиш этмоқда. Андижонлик Дилфуза Шокирова ана шундай иқтидорли ёшлардан биридир.
Жорий йилнинг 20-24-март кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида “Черногорский олимп” В анъанавий халқаро санъат фестивали бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг умидли вакилларидан бири Жалақудуқ туманидаги 5-умумтаълим мактабининг 6-синф ҳамда 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг эстрада йўналиши 2-синф ўқувчиси Дилфузахон Шокирова иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Жаҳоннинг йигирмадан ортиқ мамлакатидан етти юзга яқин ёшлар қатнашган фестивалда Дилфуза миллий қўшиқларимиздан “Дилхирож” ҳамда рус тилидаги “Детство – это я ты” (“Болалик – бу сен ва мен”) ва “Птица счастя” (“Омад қуши”) қўшиқлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди ва биринчи ўринга муносиб кўрилди.
Унинг бундай натижага эришишида устози эстрада синфи ўқитувчиси Радим Бурановнинг меҳнати беқиёс.
– Кўрик-танловларда илк бор иштирок этишим. Шундай бўлсада Халқаро фестивалда она Ватанимиз – Ўзбекистон номини улуғлаш мен учун улкан бахт, – дейди Дилфуза Шокирова. – Дунёнинг турли бурчакларидан келган тенгдошларимга юртимизда ёшлар учун яратилган шароитлар ҳақида гапирганимда улар менга ҳавас билан қарашди. Шундай юрт фарзанди эканимдан фахрландим. Мен ва мен каби кўплаб ёшларнинг санъат билан шуғулланиши, ўз иқтидорини тўла намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга миннатдорлик билдираман. Ва бундан кейин ҳам тинимсиз изланиб, ўзбек санъати довруғини янада кўтаришга астойдил ҳаракат қиламан.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларДатефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар
Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди
ИқтисодДунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
