Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Имкон бўлса, кўмак беринг

25.01.2017
42 марта ўқилди
Имкон бўлса, кўмак беринг

Орзулар! Турли-туман, ранг-баранг орзулар... Ҳадсиз, адоқсиз орзулар. Албатта, ҳаётда ҳамманинг ўз орзулари бор. Кимдир Эйфель минорасини, кимдир Тожмаҳални кўришни орзу қилса, бошқа биров Маккатиллони тавоб қилишни дилига тугади. Яна кимдир фарзандининг илм олиши, ўқиб эл корига ярашини хоҳласа, кимдир машина сотиб олиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Биров йиғиб-териб элга тўй беришни, аллаким денгиз соҳилида офтобда тобланиб ором олишни орзу қилади... ОРЗУнинг борлиги яхши, ижобати ундан ҳам тотлидир.

Келинг, бир-биримизнинг орзуларимизга қанот бўлайлик!

Зуҳра энди 7 ёшга қадам қўймоқда. Қизалоқнинг ҳам ҳаётда ўз орзуси бор. Тенгдошлари қатори югуриб ўйнашни, бенуқсон ҳаракатланишни, ҳаётдан завқланиб яшашни орзу қилади. Бу нафақат унинг орзуси ота-онаси, яқинларининг ҳам юксак умид ва истагидир.

Зуҳра Худойберганова бел соҳаси туғма кифози билан оғриган. Яқинда қизалоқнинг орзуларига қанот бита бошлади. Туркиянинг “Лив Хоспитал” клиникаси шифокорлари жажжи беморнинг касаллик тарихи билан танишиб, жарроҳлик операцияси орқали соғломлаштириши ҳақида таклиф жўнатишди. Жорий йилнинг 20 февралида Зуҳрахон онаси Махсума Аҳмедова ҳамроҳлигида Истанбулга жўнаб кетиши зарур. Қизалоқ ҳам, ота-онаси ҳам бундан жуда мамнун. Аммо ёш ота-она фарзандининг ойдин орзуси ушалиши учун яхши инсонларнинг моддий кўмагига эҳтиёж сезаётир!

ЭЪТИБОРИНГИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАНГ.

АКБ “Туронбанк” Яшнобод филиали

ҳ/р 23118000900001083505

МФО 01083

ИНН 207122866

Онаси Махсума Аҳмедова.

Уй: (0371) 298-71-57

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330