Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Илм ва иқбол маскани

24.09.2013
73 марта ўқилди
Илм ва иқбол маскани

Та'лим ислоҳоти бизни демократик о'згаришлар, янги жамият барпо этиш ё'лидан дадил етакловчи, барчамизни ҳаракатлантирувчи ички куч бо'лмог'и зарур. Ҳар биримизга беш бармоқдай аён бо'лсинки, та'лим ва тарбия тизимини о'згартирмасдан туриб, одамлар онгини, демакки, уларнинг турмуш тарзини тубдан о'згартириш мумкин эмас.

Ислом Каримов

Фарзандининг орзу-истакларини ро'ёбга чиқариш, улар келажагини та'минлаш халқимизга хос эзгу фазилатлардан саналади. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда умумта'лим мактабларини тамомлаган о'қувчиларни коллеж ва лицейларга то'лиқ қамраб олиш, та'лимнинг узвийлиги ва изчиллигини та'минлашга алоҳида э'тибор қаратилаётганида ҳам ана шундай эзгу мақсад мужассам.

Шу о'ринда айтиш жоизки, о'тган йиллар мобайнида юртимизда жаҳон андозаларига мос равишда барпо этилган умумта'лим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ёшларнинг чуқур билим олиши, о'з исте'дод ва салоҳиятини то'ла намоён этиши, танлаган касб сирларини пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилмоқда. Буни пойтахтимиздаги Тошкент давлат техника университети қошидаги 5-сонли академик лицей фаолияти мисолида ҳам ко'риш мумкин.

1997-йил О'збекистон Республикаси Олий ва о'рта махсус та'лим вазирлигининг 210-сонли ва Халқ та'лими вазирлигининг 165-сонли қо'шма буйруг'ига асосан Тошкент давлат авиация институти қошида академик лицей ташкил этилган эди. Ушбу та'лим муассасаси 2008-йилда Тошкент давлат техника университети қошидаги 5-сонли академик лицей деб қайта номланди.

Айни пайтда ушбу та'лим даргоҳида жами 597 нафар о'қувчи аниқ фанлар, "Мултимедия тизимлари ва компютер графикаси" дастурчиси ва "хорижий тиллар ё'налишида иш юритувчи" мутахассисликлари бо'йича та'лим олишмоқда.

О'қув жараёнига юқори малакали профессор о'қитувчилар ҳамда кучли билимга эга бо'лган иқтидорли ва исте'додли ёш мутахассислар жалб этилган.

ИЛМ, ИХТИРО, ИФТИҲОР

Та'лим муассасаси биноси 2007-2008 о'қув йилида то'лиқ реконструксия қилинган бо'либ, лаборатория, 2 та лингафон, 2 та компютер хоналари энг со'нгги русумдаги техника жиҳозлари билан жиҳозланган. Бу эса дарс машг'улотларини олиб боришда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш имконини бермоқда. 5000 га яқин китоб фондига эга бо'лган "Ахборот-ресурс" марказида ко'плаб дарсликларнинг электрон вариантлари мавжуд. Шунингдек, марказ интернет тармог'ига уланган.

Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, о'з ихтиролари билан халқаро танловларда муносиб иштирок этаётган ва нуфузли о'ринларга сазовор бо'лаётган лицей ёшларини ко'рганимизда қалбимиз фахр-ифтиҳорга то'лади.

– Бир неча йилдан буён ракета моделлаштириш то'гарагига қатнашаман. О'тган қисқа вақт оралиг'ида О'збекистон чемпионати ва кубоги, о'тган йили жаҳон чемпионатида иштирок этиб, совринли о'ринларни қо'лга киритдим. Жорий йилда яна бир халқаро мусобақада "Сиклон-3" ракетам билан иштирок этиб, биринчи о'ринга сазовор бо'лдим. Келажакда констурукторлик соҳасида етук мутахассис бо'либ, ко'плаб техник ихтиролар қилмоқчиман, – дейди академик лицей о'қувчиси Алибек Жуманиёзов.

СПОРТ – ЯҚИН ҲАМРОҲ

Академик лицейда о'қувчиларнинг бо'ш вақтларини мазмунли о'тказиш, уларни спорт билан мунтазам шуг'улланиши учун барча шароитлар яратилган. Айни пайтда о'қувчилар футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка ва кураш каби турли спорт то'гаракларида мунтазам шуг'улланиб келишмоқда. Бу эса лицейда таҳсил олаётган ёш спортчиларнинг нафақат республика, балки халқаро мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этишига замин ҳозирламоқда.

Ҳар йили о'қув даргоҳида спортнинг турли ё'налишлари бо'йича лицей кубоги мусобақалари о'тказиб борилади. Қолаверса, ҳудудий биринчиликларда ҳам академик лицей о'қувчилари совринли о'ринларни мунтазам эгаллаб келмоқда. Хусусан, Ислом Шукуров жанговар самбо бо'йича 52 кг. вазн тоифасида О'збекистон кубоги соҳибига айланган бо'лса, 305-гуруҳ о'қувчиси Юля Ким спортнинг синхрон сузиш ё'налиши бо'йича о'тган йили Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бо'либ о'тган халқаро турнир ҳамда Малайзияда бо'лган Осиё чемпионатида фахрли о'ринларга сазовор бо'лди. Яна бир лицей о'қувчиси Малика Алиева эса қизлар о'ртасида камондан о'қ отиш бо'йича О'збекистон чемпионига айланди.

КАМОЛОТ КО'ЗГУСИ

Хорижий тилларни пухта эгаллаш бугунги куннинг энг муҳим талабларидан биридир. Президентимизнинг 2012-йил 10-декабрьдаги "Чет тилларни о'рганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари то'г'ри­сида"ги қарорига мувофиқ о'қувчи-ёшларни тил о'рганишга бо'лган қизиқиш ва интилишларини қо'ллаб-қувватлаш, та'лим муассасаларини етук мутахассис кадрлар билан та'минлаш ва улар малакасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар ко'рилмоқда.

Буни чин дилдан ҳис қилган лицей о'қувчилари ҳам тил о'рганишга бо'лган иштиёқларини намоён этишмоқда.

– Бугун юртимизда биз ёшларнинг тил о'рганишимиз учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, айни пайтда инглиз ва франсуз тилларини мукаммал о'рганмоқдаман, – дейди 305-гуруҳ о'қувчиси Дилафруз Толипова.

Д.Толипова жорий йилда рус гуруҳлари о'ртасида о'збек тили фанидан о'тказилган фан олимпиадаси г'олиби бо'лди ва О'збекистон Миллий университетининг журналистика факултетига имтиёзли равишда о'қишга қабул қилинди.

Жорий йилда Дилафруз каби академик лицейнинг 12 нафар о'қувчиси Тошкент Вестминистер университети, Турин политехника университети ҳамда Сингапур менежментни ривожлантириш институтига имтиёзли равишда о'қишга қабул қилинди. Бу эса та'лим масканида та'лим-тарбия жараёни то'г'ри ё'лга қо'йилганининг амалий тасдиғидир.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353