Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Илм-фан тараққиёти юрт равнақига хизмат қилади

04.10.2018
289 марта ўқилди
Илм-фан тараққиёти юрт равнақига хизмат қилади

Мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, ижтимоий-сиёсий юксалиши бевосита малакали ва тажрибали кадрларга боғлиқ. Шу боис, ҳар бир давлат илм-фаннинг равнақ топишига алоҳида эътибор қаратади.

Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ҳам соҳада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиши билан аҳамиятлидир. Хўш, мазкур ҳужжатда белгиланган устувор вазифалар нималарда ўз аксини топади?

Унга мувофиқ, хориждаги нуфузли илмий-тадқиқот, таълим ва тиббиёт муассасаларида, иқтисодиётнинг бошқа истиқболли тармоқларида меҳнат қилаётган, қимматли илмий, амалий тажрибага эга ватандошларимиз билан алоқалар ўрнатиш, хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришдир. Шунингдек, ривожланган мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар салоҳиятидан фаол фойдаланиш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган. Бу, албатта, мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантириш, тажрибали кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоиз, “Эл-юрт умиди” жамғармаси илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ҳамда технопаркларнинг ташкил этилишида ҳам муҳим омил бўлади. Ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлов ўтказиш, шунинг­дек, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларида истиқболли мутахассислар, шу жумладан, педагоглар ва илмий кадрлар учун малака ошириш, стажировкадан ўтиш амалиёти ҳам йўлга қўйилади. Албатта, юқори малакали мутахассис, олимларнинг тажрибалар алмашинуви соҳанинг истиқболига, ватан равнақига хизмат қилади.

Мухтасар қилиб айтганда, давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони хорижда яшаётган ва профессионал фаолиятини юритаётган ватандошларимиз, айниқса, катта илмий салоҳиятга эга олимлар, мутахассислар ҳамда истеъдодли ёшлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиши, жаҳон меҳнат бозорига юқори малакали мутахассислар тайёрлаб беришда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.

Теглар:#2018/40

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023352
Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?Тиббий сабоқлар

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг

21.06.2024223