Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ИККИ ЮЛДУЗ ОҒУШИДА

16.01.2013
47 марта ўқилди
ИККИ ЮЛДУЗ ОҒУШИДА

Бир зум ишхонада кўринмаса ўрни билинадиган ижодкор дўстимиз Юсуф Абдуллаев ҳаш-паш дегунча эллик ёшни қаршилабди, деса ишонгимиз келмайди. Бу дунёда тартибли яшаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бизнинг Юсуф оғамизда ажойиб хислатлар бисёр.

У ишхонага келгач, иш столига ўтириши билан энг аввало янги иш куни хайрли ўтишини тилаб дуога қўл очади. Ошхонага тушганимизда албатта нонуштадан олдин бир чимдим тузни тили остига ташлаб қўйишни унутмайди.

Бунинг саломатликка фойдаси бор, боболардан қолган удум, дейди. Энг қизиғи, кўзойнагини роса қадрлайди. Ишдан қайтиш олдидан унга лоф бўлса ҳам ўн дақиқалар ишлов бериб, сўнг яхшилаб артиб-авайлаб ғилофга жойлайди. Ишхонадан маош олган кунимиз оғанинг юзига қизиллик югуради. У майда-чуйда сўмларни ҳам, биттама-битта санаб гулини гулига тўғирлаб қўйишдан чарчамайди.

Яна бир ажойиб хислати газетанинг ҳар бир сонида ҳозиржавоблик қилиб, аллақандай бир мавзу ўйлаб топган ва камида уч-тўрт қоғозни қоралаб муҳаррир хонасига ошиққан бўлади. Топган катта мавзуси ўз ҳосилини бермай, чизилиб-титилиб, булбулнинг қанотича бўлиб чиқса ҳам хурсанд бўлади. Ранжимайди. Шукур қилади. Ним табассум ила яна ўзининг одатий ишини давом эттиришдан толмайди. Ҳаётнинг катта-кичик "ўйин"ларини кўравериб дийдаси қотган Юсуф оға менинг ҳаётдаги терс беўхшов ҳатти-ҳаракатларимни кўрганда ҳайратга тушади. Тайёрлаган мақоламнинг бир парчаси муҳаррирга маъқул келмай қолса, ич-этимни еб адо бўламан ва ўша ношуд ёзувларимни бутунлигича баҳридан ўтиб, йиртиб ғижимлаб ташлаган чоғларим дўстимиздан мулойимгина “ҳай-ҳай шоир” деган танбеҳ эшитган бўламан. Жума куни келди дегунча оғага жон киради. У пешиндан кейин мулойимгина сумкасини олиб, Отабекка ўхшаб довондан ошиб, Чустга томон ошиқади. Худди қалдирғочлардек чарх уриб оиласи бошида парвона бўлади. Дунёнинг барча ишларига эринмай аста-секинлик билан эришиб бораётган қардон дўстимиз Юсуф Абдуллаевнинг ижод оламида танимайдиган одами йўқ. Роппа-роса йигирма йил “Шарқ юлдузи” журналида фаолият кўрсатиб, қарийб етти йилдирки “Тонг юлдузи” газетасида ишлаб келаётган дўстимиз икки юлдуз оғушида маҳлиё бўлиб ижодининг гуллаган палласини ўтказмоқда, десак хато бўлмайди.

Теглар:#2013/2

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782