Пойтахтимизнинг “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Болалар учун ижтимоий ҳамкорлик: миллий ва халқаро тажрибалар” мавзусидаги халқаро форум ўтказилди. Бу форумда қатор вазирлик ва мутасадди ташкилотлар иштирок этдилар.
Халқаро форум ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сенатор ва депутатлари, вазирлик, идораларнинг, жамоатчилик ҳамда нодавлат ташкилотларнинг вакиллари, маҳаллий, шунингдек, хорижий экспертлар, амалиётчи мутахассислар иштирок этди.
Форум 1992 йил Ўзбекистонда ратификация қилинган БМТ нинг “Болалар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази фаолият олиб бораётганига 10 йил тўлиши муносабати билан тўпланган тажрибаларни акс эттиришга бағишланган.
Форумнинг асосий вазифаси, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий шерикликнинг меъёрий-ҳуқуқий негизини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан, шунингдек, амалдаги қонунчилик ва норматив актларга болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқ меъёрларини инобатга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан иборат.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятИнсон нега ўз жонига қасд қилади?
Суициднинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримизни хавотирга солади. Ушбу долзарб ижтимоий-психологик муаммони фақат суицидологларга юклаб қўйиш билан унинг ечимини топиш анча мушкул.
