Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ижодга қанот имкониятлар

11.05.2013
77 марта ўқилди
Ижодга қанот имкониятлар

Ўзбекистон Бадиий Академиясида ўтказилган “Тасвирий санъат фестивали” ҳафталиги иқтидорли ёшлар учун ўз ижод намуналарини намойиш этиш ва ижодида янги саҳифалар очишлари учун кенг имкониятлар эшигини очди. Биз ёш рассомларнинг ижоди билан яқиндан танишдик:

Отабек Абдураҳмонов ана шундай иқтидор эгаларидан. У пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 106-заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатининг 5-синф ўқувчиси. Шунингдек, 21-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг рассомчилик йўналишида таълим олади. Унинг ўз дунёси, ўз эртаклари бор. Шунданми, табиат гўзалликларини эртакларда тасвирлашга харакат қилади.

Ўзи таълим олаётган билим масканида синфлараро "Асфалтга расм чизиш" йўналишида 1-ўринни эгаллагач, унда ўзига бўлган ишонч янада ортган эди. Кейинчалик Отабек 2012 йилда ўтказилган "Янги авлод" Болалар мусиқа ва санъат фестивалининг "Тасвирий санъат" "Е" йўналишида фаол иштирок этиб, ижодий ишлари шаҳар босқичида 1-ўрин, республика босқичида 2-ўринга муносиб деб топилди.

Санъат хафталиги доирасида ўтказилаётган кўргазмада у ўзининг табиат манзаралари, натюрморт, портрет жанридаги ижодий ишлари билан иштирок этди. Келажакда моҳир рассом бўлиш унинг эзгу нияти.

Орзулар – мақсадга етаклар

Аббосжон Абдураҳмонов пойтахтимиздаги 152-мактабнинг 6-синфида таҳсил олади. Бир куни отаси Икром ака уни ўзи меҳнат қилаётган "Ўзбекфилм" студиясига олиб борди. У ерда аниматорлар мултфилм ишлаётган эди. Бу жараённи кузатар экан, Аббосжонда ана шу касбга қизиқиш уйғонди. Энди у ўқишдан бўш вақтида ҳаёлан эртаклар оламига шўнғиб, ўзи севган эртак қаҳрамонларининг суратини чизишга ҳаракат қиляпти.

У шунингдек, соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида 230-мактаб қошида ташкил этилган сузиш машғулотларига тез-тез боришни хуш кўради. Ана шу ҳаракатлари боис бу йил март ойида сузиш бўйича ўтказилган Республика мусобақасида тенгдошлари орасида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳиби бўлди.

Келажакда миллий қаҳрамонларимиз ҳаёти ва фаолияти акс этган мултфилм, анимацион ва хужжатли филмлар яратишини орзу қилади.

Юртим – илҳом булоғим

– Болалигимдан расм чизишга қизиқардим. Чунки ижодий ишда эркинлик бор. Бошқа фанлардан тутган дафтарларимга ҳам расм чизиб қўяверардим. Кейин янги дафтар олишга тўғри келарди,– дейди Республика рассомлик коллежининг 2-босқич ўқувчиси Заҳро Абдураҳмонова.

– Ўқитувчимиз Мухтор ака Зоировдан тенгдошларим қатори рангтасвир, чизматасвир, композиция йўналишлари – ранг танлаш, чизиш қонунларини қунт билан ўрганяпман.

Бадиий Академияда бўлиб ўтган санъат хафталигида устозимиз ўтказган маҳорат дарслари менда катта таассурот қолдирди.

Асосан фусункор табиат манзаралари, шаҳримизга гўзаллик бахш этаётган осмонўпар иморатлар, бозорларни тўлдириб турган деҳқон боболаримизнинг пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулотлар менга ижодий илҳом беради. Мазкур санъат ҳафталигида натюрморт, портрет, манзара, этюд йўналишларидаги ижодий ишларим билан иштирок этдим.

Таниқли рассом Ўрол Тан­сиқбоевнинг манзара йўна­лишидаги ижоди билан кўпроқ қизиқаман. Ўзим ҳам кўпроқ шу йўналишда ижод қиламан.

Келажакдаги орзуларим элимизнинг таниқли рассомларига тенглашиб, юртимиз гўзалликларини дунёга танитишдир.

Бахтли эл фарзандиман

– дейди Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 1-босқич талабаси Назир АБДУҚОРОВ.

– Мен Ўзбекистоннинг бахтли фарзандиман. Чунки унинг муқаддас тупроғи мен учун нақадар улуғ ва қадрли эканини вақт ўтган сайин янада чуқурроқ ҳис қилмоқдаман. Болалигимда илк бор тоғам Шамсиддин Шерназаров томонидан яратилган турли кўзачалар, гулдонлар, миллий идиш-товоқларни кўрганимда менда кулолчилик касбига меҳр уйғонган. Биринчи бор дастгоҳга ўтириб, лойдан гулдон ясаганимда қувончим ичимга сиғмаганди.

Бугунги кунда ўзим таҳсил оладиган билим даргоҳида устозларим Комилжон Сиддиқов, Фарҳод Тошмуҳам­ме­дов­лардан кулолчилик касбининг чархда ишлаш, лой билан ишлаш, композиция қилиш сирларини қунт билан ўрган­моқ­даман.

Ўзбекистон Бадиий Ака­де­ми­я­сида ўтказилган "Тасвирий санъат фестивали" ҳафталигида ўз ижодий ишларим билан иштирок этдим. Чархни айлантириб турли гулдонлар-у кўзачалар ясаётганимда атрофимга болалар йиғилиб келишди. Уларни қизиқтирган саволларга жавоб берар эканман, чархга ўтириб ўзларининг илк меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўл­гандаги қувончини кўриб, танлаган касбимдан фахрландим. Келажакда юртимиз марказлари, истироҳат боғлари, кўча­ларимизнинг янада гўзал ва бектакрор бўлишига ўз ижодим ва меҳнатим билан муносиб ҳиссамни қўшишни ният қилганман. Айниқса, анъанавий кулолчиликни замонавий бадиийликка уйғун ҳолда тасвирласак, бетакрор гўзаллик яратамиз. Улардаги шижоат ва ўзига бўлган ишончни кўриб чин дилдан ҳавас қилдим ва осмонларга тенг орзуларининг ушалишида омад тиладим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятларТиббий сабоқлар

Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар

Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди

15.09.2022279
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362