Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ифтихор тимсоли

08.07.2013
45 марта ўқилди
Ифтихор тимсоли

Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, ўзининг халқаро талаблар ва меъёрлар доирасида қиёфасини кўрсатмоғи, бунинг учун эса ўзининг бутун имкониятларини, ўзига хос жиҳатларини ифодаловчи давлат рамзларига эга бўлмоғи лозим эди. Одатда рамзлар шунчаки ранглар йиғиндисидан иборат бўлган шакллар эмас, улар айни ана шу давлатнинг ва шу мамлакат фуқароларининг ўзлигидан келиб чиққан, қолаверса, давлат сиёсатининг мазмун – моҳиятини ўзида мужассам этмоғи керак.

1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида" Қонун қабул қилинди. Бу билан мамлакатимиз мустақиллиги мустаҳкамланди. Халқимиз ўзи истаган ва танлаган йўл – эркин, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида яна бир муқаддас тимсолга эга бўлди. Ўзбекистон халқи ўз қадр-қимматини, таянчи ва суянчини чуқурроқ англай бошлади. Шу санадан эътиборан давлатимиз герби тасвири мамлакатимиздаги барча давлат ташкилоти бинолари пештоқига ўрнатилди. Олий рамзимиз тасвири муҳрларда ва давлат идоралари ҳужжатларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғозлар ва фуқаролик паспортида ҳамда қонунда белгиланган бошқа ҳужжатлардан жой олмоқда. Ўзбекистон герби давлатимиз чегараларида ўрнатилди. Бу мус­тақил Ватанимиз тенглар ичра тенг бўлганининг ёрқин далилидир.

Аждодларимиз давлат тамғасини азалдан муқаддас тимсол, деб билган. Соҳибқирон Амир Темур тамғасида "Куч – адолатда" маъносини англатувчи ёзув-муҳр бўлган. Улуғ бобомиз салтанат асосини ана шу улуғ ҳикмат асосига қурган. Буларнинг барчаси давлат тамғаси халқимиз ҳаёти ва миллий давлатчилик тарихимизда озодлик, ғурур-ифтихор ва ор-номус тимсоли бўлганидан, боболаримиз уни муқаддас ва азиз санаганидан далолатдир.

Давлатимиз гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга.

Герб марказидаги ҳумо қуши – бахт-саодат ва эрксеварлик рамзи.

Гербнинг юқори қисмидаги саккиз қиррали юлдуз республикамизнинг собит ва барқарорлиги тимсоли сифатида тасвирланган.

Қуёш – давлатимизнинг йўли ҳамиша нурафшон бўлиши билдирилган яхши ният, айни пайтда у Ўзбекистоннинг ноёб иқлимига эга мамлакат, серқуёш ўлка эканлигини билдиради.

Бошоқлар – ризқ-рўзимиз тимсоли, тўкин-сочинлик ифодаси. Оппоқ пахта – Ўзбекистон донғини дунёга таратган бебаҳо бойлигимиз рамзи.

Буғдой бошоқлари ва пахта чаноқларининг Давлат байроғига тасма бўлиб ўралганлиги Ўзбекистонда яшаётган халқлар дўстлиги ва якдиллиги ифодаси ҳисобланади.

Герб рангли тасвирда бўлиб, Ҳумо қуши – кумуш ранг­да, қуёш, бошоқлар, пахта чаноғи ва "Ўзбекистон" деган ёзувлар – тилла рангда, ғўза шоҳлари, барглари ва водийлар – яшил рангда, тоғлар – ҳаво рангда, чаноқдаги пахта, дарёлар, ярим ой ва юлдуз – оқ рангда.

Бугун Юртимиз ёшлари спорт, санъат, илм-фан ёки бошқа йўналишда халқаро майдонда ғалабага эришар экан, байроғимиз баланд кўтарилиши ва мадҳиямиз баралла янгра­ши билан бирга гербимиз ҳам ўзга давлатлар тамғасидан юқорироқ ўрин эгаллайди. Шундай лаҳзаларда мус­тақиллигимиз қадр-қимматини, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг аҳамиятини янада чуқурроқ англаймиз. Зеро, ўз қадр-қимматини, таянчи ва суянчини англаган халқ ўз миллий тимсолларини ҳамиша эъзозлайди, маънавияти бутун халқни ҳеч қандай куч ўзи танлаган йўлдан чалғита олмайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021336
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896