Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Иброҳим Ғафуровнинг 80 йиллик таваллуд айёмига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди

21.12.2017
56 марта ўқилди
Иброҳим Ғафуровнинг 80 йиллик таваллуд айёмига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, таржимон, адиб ва олим Иброҳим Ғафуровнинг 80 йиллик таваллуд айёмига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.

Университет ректори Ғ. Раҳимов ва бошқалар мамлакатимизда миллий адабиётимизни ривожлантириш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ижод аҳлининг самарали меҳнат қилиши учун зарур барча шароит ва имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

Иброҳим Ғафуровнинг мафтункор, миллий руҳ билан йўғрилган асарларини барчамиз севиб мутолаа қиламиз. Унинг “Гўзалликнинг олмос қирралари”, “Унутилмаган боғ”, “Жозиба”, “Ёнар сўз”, “Ям-яшил дарахт”, “Юрак – аланга”, “Лириканинг юраги”, “Шеърият – изланиш демак”, “Ўттиз йил изҳори”, “Тил эркинлиги” сингари адабий-танқидий, бадиий китоблари халқчиллиги, самимияти боис китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган.

И. Ғафуров “Ҳаё – халоскор”, “Мангу латофат” ва бошқа қатор бадиалари ва мансуралари жамланган китоблари билан ҳам эътибор қозонган. Серқирра ижодкор фаолияти давомида жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.

Тадбирда И. Ғафуровнинг адабиётимиз равнақига қўшган улкан ҳиссаси, серқирра ижоди, жамоат арбоби сифатидаги фаолияти, юксак инсоний фазилатлари хусусида сўз юритилди.

 

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244