Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ибратли умр ҳикмати

20.10.2017
60 марта ўқилди
Ибратли умр ҳикмати

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида бу йил 101 ёшни қаршилаган Халил ота Адиловнинг ҳам борлиги, унинг яқинлари қалбига чексиз қувонч улашди. Президентимиз томонидан отахоннинг кўп йиллик меҳнатлари эътироф этилиб, унга “Шуҳрат” медали топширилди.

Серфарзанд оилада улғайган Халил отанинг суяги меҳнатда қотди. Болалигида саҳарлаб отаси билан дала ишларини бажаришга чиқиб кетар, аммо ўқиш, билим олишга бўлган интилиши боис, ишдан қайтган заҳоти китоб мутолаасига бериларди.

Йиллар ўтиб, у собиқ Тошкент ирригация ва мелиорация институтида таълим олди. Иккинчи жаҳон урушида Х. Адилов фронтга жўнатилди. Дастлаб техник ускуналарни қайта тиклаш ва тузатиш батальонида, кейин Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида, бир йил ўтиб, Москвадаги 3-Харьков танкчилар тайёрлаш билим юртида бир муддат ўқитувчилик қилиб, 1946 йили она Ватанига қайтиб келди. Кейинчалик механизатор, бош механик, ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатди. Умри давомида ҳалол меҳнат қилиш ва илм олишдан чарчамайдиган Халил ота аспирантурага ҳам ўқишга кириб, техника фанлари номзодлиги бўйича диссертацияни ҳам ёқлади.

Узоқ йиллар олий ўқув юртларида, хусусан, собиқ Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида ёшларга таълим-тарбия берди. Кафедра мудири бўлиб фаолият кўрсатди.

– Турмуш ўртоғим Муаззамхон аянгиз билан 60 йил тотув, ҳамжиҳатликда умр кечирдик, – дейди отахон. – Бугунги фаровон ҳаётимизга бир-биримизга бўлган ҳурмат, эътибор зарур пайтда суянчиқ бўлганимиз сабабли эришдик десам, хато бўлмайди.

Халил ота раҳматли Муаззамхон ая билан беш нафар фарзандни соғлом, билимга чанқоқ, меҳнатсевар этиб вояга етказди. Отахон болаларини тўғрисўз бўлишга, ҳалоллик, бировнинг ҳақини емасликка ўргатди. “Камчилик бўлса, менга айтинглар, ўзим ёрдам бераман”, дерди у фарзандларига тоғдек суянчиқ бўлиб. Бугунги кунда ўғиллари илму зиёли, ҳаётда ўзларининг муносиб ўрнини топган. 60 нафардан зиёд невара-ю эваралар қуршовида қарилик гаштини сураётган отахон шириндан шакар эвараларига ҳам худди ана шу ўгитларни уқтириб чарчамайди.

Биз отахондан нафақат тоғликлар, балки шаҳар марказида яшаб ҳам узоқ умр кўриш мумкин экан-да, дея сўраганимизда у шундай фикр билдирди:

– Инсон узоқ умр кўриши учун аввало, тўғри овқатланиши зарур. Мен кўпроқ сут ва сут маҳсулотларини рационал тарзда истеъмол қиламан. Қолаверса, жисмоний меҳнатдан чарчамайман, завқ оламан. Бу менга ҳузур бағишлайди. Асабларим ҳам жойида бўлади. Умрим давомида бировга ҳасад эмас, ҳавас кўзи билан қарадим. Ҳозирги ёшларга ҳам тилагим шуки, энг аввало, саломатлигингизни асранг. Жаҳлга енгилманг, ўзингизга душман бўлади. Дилозорлик энг катта гуноҳ. Ёлғон гапирманг, обрўйингиз тўкилади. Атрофдагиларнинг сизга бўлган ишончини йўқотасиз. Меҳнатдан қочманг, ҳаракатчан бўлинг. Ўқиш ва ўрганишдан чарчаманг. Ота-онангизнинг ҳурматини жойига қўйинг. Ана шунда орзу-ниятларингизга албатта эришасиз.

Теглар:#2017/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолатиСиёсат

ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати

Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам

17.03.2021300
Семизлик аёллар умрини қисқартирадими?Саломатлик

Семизлик аёллар умрини қисқартирадими?

«Семизлик аёлларнинг энг асосий қотили ва унга қарши курашга давлат миқёсида эътибор қаратиш зарур». Британиялик шифокор Селли Девис махсус тадқиқот натижасида чиқарилган ҳисоботда

03.06.2023285
Зумрад фаслда аллергик касалликлар кучаядими?Табобат

Зумрад фаслда аллергик касалликлар кучаядими?

Ён-атроф яшилликка бурканган. Аммо бундай ўзгаришлар айрим инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Хўш, бунинг сабаби нима? Аввало айтиш лозимки, баҳор фаслида дарахтлар гу

14.04.2023183