
Жисмоний тўсиқ
Одатда, ҳуснбузар, юзнинг энг ёғли жойларида ўсмирлик даврида пайдо бўлади ва йигирма ёшга тўлгунча ўтиб кетади. Бироқ, баъзи инсонларда анча йилларгача сақланиб туради. Оддий ҳуснбузарлар бир неча йилда изсиз ўтиб кетса, баъзи ҳолларда йиллар давомида тошиб, кўп ноқулайлик келтиради. Бундан ташқари, тугунчали ҳуснбузарлар бўлади, улар узоқ вақт давомида ривожланиб, эстетик нуқтаи назардан ёқимсиз оқибатларга олиб келади. Чунки, улар ўрнида хунук чандиқлар қолади.
Ҳис-туйғудаги тўсиқ
Айтиш мумкинки, ҳуснбузарлар тошиши бу - ўзгаларни онгсиз равишда ўзидан итариш, ўзига яқин йўлатмаслик истагидир. Ушбу тери касаллиги сиз ўзингизни ёқтиришни билмаслигингиз ва ўзингизни етарли даражада қадрлай олмаслигингиздан хабар беради. Ҳуснбузар - ўта таъсирчан, одамови инсон табиатига хос белгидир. Шунинг учун ушбу тошмаларни ўзларига юқори талаб қўядиган ва ўзларидаги нуқсонлардан жуда уяладиган ўсмирларда кузатиш мумкин. Улар яширинишга интиладилар ва айни вақтда атрофидагиларни ёқимсиз туюладиган тери касалликлари орқали ўзларидан четлаштирадилар.
Ҳуснбузар кўп ҳолларда уларни севадиган ёки улар ёқтирадиган инсонларга мамнуният ато этиш мақсадида ўзларини табиий равишда тутмайдиган ўсмирларда юзага келади.
Ментал даражадаги тўсиқ
Агар сиз ўсмирлик даврини бошдан кечираётган бўлсангиз ва ҳуснбузарлар сизга кўп ноқулайликлар келтираётган бўлса, ўзингизга бўлган муносабатни ўзгартиринг. Ўйлаб кўринг. Сиз қандай бўлсангиз шундай қолишга, самимий бўлишга, шахсиятингизни намоён этишга нима халақит бераяпти? Балки сиз ота ёки онангизга ўхшагингиз келаётгандир, ёинки уларнинг хатти-ҳаракати шу даражада сизни қониқтирмайдики, сиз уларга умуман ўхшамасликка ҳаракат қилаётгандирсиз?! Биринчи ва иккинчи ҳолатда ҳам сиз ўзлигингизни йўқотаяпсиз. Бошқалардан қизиқиб кўринг, улар сизни қандай деб билишади. Кейин уларнинг фикрини ўзингизники билан солиштириб кўринг.
Агар сиз ўсмирлик пайтидан аллақачон ўтган бўлсангизу, бироқ ҳуснбузарлар сизни барибир безовта қилаётган бўлса, хаёлан ўша даврга қайтиб, ҳаётингизда бўлиб ўтган барча воқеаларни синчиклаб таҳлил қилиб чиқинг. Ҳуснбузарлар шунда ҳам ўтиб кетмаётган бўлса, демак сиз ҳали- ҳануз ўсмирлик даврида вужудга келган психологик жароҳатлардан азият чекмоқдасиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
