Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳушёрликда ҳикмат бисёр

23.12.2013
47 марта ўқилди
Ҳушёрликда ҳикмат бисёр

Сергели туманининг “Спутник” 15-даҳасида истиқомат қилувчи Игорь олов тилсиз ёв эканини унутиб қўйди. Уйқуга ётиш олдидан уйни иссиқроқ тутиш мақсадида газ плиталарини ёқди-ю эътиборсизликка берилди.

Ярим тунда уйғониб кетган Игорь ошхонадан чиқаётган ёруғни кўриб сергак тортди. Бориб қараса, қуритиш учун плита устига осилган кийими ловиллаб ёнаётган эди. Ўт гиламга ҳам ўтиб, оловнинг шашти тобора зўрайиб борарди. Хонадон соҳиби ўзини қўлга олиб, сочиқ билан алангани ўчирмоқчи бўлди. Аммо бунинг фойдаси бўлмади. Аксинча, унинг қўли ва юзи куйиб, тан жароҳати олди. Игорнинг жон ваҳмида бақирган овозидан уйғонган оила аъзолари тезда ёнғин хавфсизлиги ходимларини қўнғироқ орқали огоҳлантиради. Улар етиб келишганда олов уйнинг том қисмига ўтиб бўлган эди...

Хўш, Игорнинг моддий ва жисмоний зарар кўришида ким айбдор? Ўзининг, бепарволиги, фавқулотда ҳолатларга совуққонлик билан қараши эмасмикан?!

Одатда содир бўладиган кўп ёнғинлар фуқаролар лоқайдлиги натижасида юзага келади. Мана, сизга оддийгина мисол. Бу каби кўп кишилар ювган кийим-кечакларини тезроқ қуритиш мақсадида газ плиталари устига илиб, газни ўчирмасдан ётади. Бунинг натижасида турли хилдаги кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқишини эса ўйламайди. Уй эгаси ухлаб қолганида вазият янада аянчли бўлиши мумкин эди? Бошпанасиз қолар, нафақат ўзи, балки оила аъзолари ҳам тан жароҳати оларди.

Бундай бефарқлигимиз оқибатида содир бўладиган ёнғинларнинг олдини олишимиз учун ҳар биримиз доимо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишимиз, очиқ оловдан, газ ва электр қурилмаларидан доимо тўғри фойдаланишимиз билан оиламиз тинчлигини ҳамда соғлигини асраган бўламиз.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241122