Ватан... Она мисол бағри иссиқ, тенгсиз кошонам. Не-не алплар жонин фидо этган муқаддас тупроқ. Мадҳиянг жарангида, само узра ҳилпираётган байроғингда, ҳурлик ва тинчлик элчиси хумо қушинг парвозида бахт қуёшинг яна ҳам равшанроқ порлайверади. Бағринг боғу бўстон, номинг тилларда достон жаннатмакон – Ўзбекистонсан.
Байроғингни боши узра баланд кўтариб жаҳон аренасида кўз-кўз этаётган Артур Таймазовнинг кўзларида балқиган севинч ёшлари баробарида янграган сенинг мадҳиянг борлиқни қамраб олиб тамошабинларнинг гулдурос қарсаклари остида яна ҳам жозибали янграй бошлади. Назаримда Ўзбекистон деган ном бор бўй-басти билан спортсевар мухлислар кўз ўнгида гавдаланади.
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг кетма-кет қозонган ғалабаси сенинг номингни баралла янгратиб байроғингни кўз-кўз этди. Унда акс этган мовий ранг кўм-кўк осмон тимсоли, оқ ранг оппоқ тилаклар, ям-яшил қирлар табиат гўзаллиги, ҳаёт тимсоли, яшариш-янгиланиш айёми баҳоройни ифода этади. Ою юлдузлар худди Мустаҳкам оила сингари кўкдан бизга боқиб туради. Юлдузларни сирли жилмайиб ибо билан боқишларида гўё серқирраликка, ижодкорликка чорлов мужассам. Мен байроғимизга боққанимда ўзгача ғурур ва фахрни ҳис қиламан. Менинг чеҳрам бошқа юрт фарзандига ўхшаши мумкин аммо кимлигимни, қай юртдан эканлигимни байроғимга қараб бу ўзбек фарзанди дея эътироф этишлари муқаррар.
Корея ва Ўзбекистон ҳамкорлиги асосида ташкил этилган Корейс тили Маркази томонидан ўтказилган олимпиадада II- ўринни эгалладим ҳамда сертификат билан тақдирландим. Ушбу танлов бошланиши олдидан қалбимни чулғаган ҳаяжон ҳисси ўнг томонда турган Ўзбекистон ва чап томонга қўйилган Корея байроқларини кўргач яна ҳам алангаланди. Барча иштирокчилар шодланиб мадҳиямизни куйладик. Танловда сўзга чиққан Корея ҳамжамиятининг ўзбекистондаги вакили, юртимизда ёшлар учун яратилган кенг имкониятларни тилга олиб, барчамизга ўқиш ва ишларимизда омад тилади.
Давонлар юксак чўққилар сари чорлайди. Истиқлол берган буюк саодат нурлари ҳамиша йўлимизни ёритиб туради.
Она тилимиз, ўз мадҳиямиз, жонажон байроғимиз дунё бўйлаб ўзбек деган номни улуғлашимизда, аждодларимизга муносиб авлод бўлишимизда ҳамиша мададкордир. Ватан номини улуғлаб келаётган нурли байроғим, Жаҳон ареналарида юртга муносиб фарзандларинг қўлида кўкка боқиб мудом ҳилпирайвергин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
