Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Одамлар меҳнатидан фойдаланиш ва уларни ёллаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, журналистлар иштирок этди.
Тадбирда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи давлатимиз сиёсатининг, миллий қонунчилик тизимининг асосини ташкил этиши алоҳида таъкидланди. Бу жараёнда жамият тараққиёти ва кўплаб давлатлар ривожига жиддий хавф туғдираётган трансмиллий жиноятчилик – одам савдосига қарши курашиш алоҳида эътиборда. Мазкур масалага кенг жамоатчилик эътибори жалб қилиниб, бундай жиноятлардан аҳолини, айниқса, ёшларни огоҳ этиш мақсадида барча таъсирчан воситалардан унумли фойдаланилмоқда.
– Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу турдаги жиноятларга қарши курашиш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлаётир. Мазкур қарор ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида маҳалла профилактика инспекторлари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, посбонлар билан ҳамкорликда доимий фаолият юритаётир. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирлари натижасида одам савдоси билан шуғулланувчи тўрт юздан зиёд шахс аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилгани шундан далолат беради, – дейди ИИВ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Исмоил Ҳимматов.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларОғриқ қолдирувчиларнинг қандай зарари бор?
Ҳаётида бир марта бўлса ҳам тиш ёки бош оғриғидан азият чекмаган инсон бўлмаса керак. Албатта, бундай пайтда кўпчилик оғриқ қолдирувчи дориларга мурожаат қилади. Бироқ уларни қўлла
Тиббий сабоқларҚўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?
Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун
ТабобатЎткир юқумли ичак касалликларининг олдини қандай оламиз?
Ёз – пишиқчилик, тўкинлик фасли. Бозорларда сотилаётган турли хил ҳўл мевалар, сабзавотлар, кўкатлар инсон организми учун фойдали бўлиб, керакли витаминлар билан таъминлайди, куч-қ
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
