Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳуқуқ билимдонлари тақдирланди

22.05.2014
66 марта ўқилди
Ҳуқуқ билимдонлари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 6-февральдаги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014-йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 7-бандида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” Республика танловини ташкил этиш белгиланган эди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

“Ҳуқуқ билимдонлари” республика танлови уч босқичда, 1-босқич – туман (шаҳар) босқичи, 2-босқич – ҳудудий босқич Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари масъуллигида ўтказилди. Ҳудудий босқич якунлари бўйича жами 70 нафар ўқувчидан иборат 14 жамоа танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Финал босқичи эса пойтахтимиздаги Успенский номидаги Республика ихтисос­лаштирилган мусиқа академик лицейида ўтказилди.

Натижаларга кўра биринчи ўринни Хоразм вилоятидан келган “Юстиция” жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Андижоннинг “Истиқлол” жамоасига насиб этди. Учинчи ўринни эса наманганлик ўқувчилардан таркиб топган “Ёш сенатор” жамоаси қўлга киритди.

Теглар:#2014/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Конституция — ҳаётимиздаги улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосиСиёсат

Конституция — ҳаётимиздаги улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси

Тарихда шундай кунлар, воқеалар бўладики, улар авлодлар хотирасида муҳрланиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун биз учун ана шундай унутилмас сана

06.12.2018179
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
"Ватан учун яшайлик " танловининг ғолиблари тақдирландиМаданият

"Ватан учун яшайлик " танловининг ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Ватан учун яшайлик» номли ижодий танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда адабиётшунос олимлар, таниқли ёзувчилар ва шоирлар ҳам

10.09.2019210
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг бузилган ҳуқуқларини тикладиСаломатлик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг бузилган ҳуқуқларини тиклади

Бугунги кунда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиб бериш фаолият унумдорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиё

27.02.2019199