
Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Ҳуқуқ билимдонлари-2017” республика танловининг якуний босқичи ўтказилди.
Мазкур танлов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан хамкорликда ташкил этилди. Танлов 3 босқичда ўтказилиб, биринчи ва иккинчи босқичларда умумтаълим мактабларининг 47 865 нафар ўқувчилари иштирок этишди. Танловнинг сўнгги босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган 70 нафар ўқувчилардан иборат 14 жамоа иштирок этди.

Тест ва савол-жавоб орқали жойлардан келган жамоалар ўзларининг билимларини намойиш этган бўлса, саҳна кўринишлари орқали ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва турли иллатларга қарши курашиш масалаларига алоҳида урғу бердилар.
Танловнинг якуний натижаларига кўра Тошкент шаҳрининг “Ёш ҳуқуқшунос” жамоаси биринчи, Самарқанд вилоятининг "Фемида" жамоаси иккинчи, Тошкент вилоятининг "Истиқлол" жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Иштирокчилар “Энг фаол жамоа”, “Энг изланувчан жамоа”, “Энг ташаббускор жамоа”, “Энг зукко жамоа” каби ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам тақдирланди. Ғолиб жамоаларга вазирликнинг диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
