Но'монжон ва Ботиржон қалин до'ст. Ҳар куни иккаласи бирга мактабга боришади, ҳаттоки бир партада о'тиришади. Фанларни а'лога о'злаштиргани боис уларга ко'пчиликнинг ҳаваси келади. Но'монжоннинг дадаси қо'ли гул уста бо'либ, маҳалла-ко'йнинг олди ҳисобланади. Устанинг қо'лидан о'тган не-не эшик-ромлар ҳар бир уйга чирой баг'ишлаш билан бир қаторда, шу хонадон эгаларига узоқ йиллар беминнат хизмат қилмоқда.
Моҳир устанинг қо'лидаги арра ва ранда ишга тушганида ёг'очга жон киришини ко'рган болакайларнинг бу ҳунарга ҳаваси ортганидан-ортган.
Ёг'оч устахонадаги дастгоҳнинг "г'ириллаши" билан устанинг ёнига югуришган икки до'ст ҳам моҳир устанинг ишларига ёрдамга ошиқади. Ҳатто кичик тахта булакларидан биргаликда ясаган буюмларни Но'монжонинг дадаси ко'п бора мақтаган. Бу гаплардан ко'нгли тог'дек ко'тарилган до'стлар устачилик касбининг сир-асрорини янада чуқурроқ о'рганишга интилишади. Эшик ва ромлар учун танланадиган тахтанинг қалинлиги ва бир о'лчамда текис бо'лиши баробарида унинг пишиқлигига ҳам э'тибор бериш зарур. Чунки, сифати яхши бо'лган тахтадан албатта пишиқ ва ко'ркам маҳсулот тайёрланиши баробарида ҳавонинг иссиқ ва совуқлигига бирдек чидамли бо'лади. Устанинг ҳалол меҳнатнинг нони ширинлигини бот-бот эслатиб турувчи о'гитларини жон қулог'и билан тинглаётган болакайлар унга амал қилишга интилишади. Уларнинг чаққонлиги, изланувчанлиги танлаган касбларида қо'л келмоқда. Буни қарангки эндиликда кичик ёрдамчиларнинг вазифаси устага ко'маклашиш баробарида шу ҳунарни эгаллашдан иборат бо'либ қолган. Ботиржонинг қушлар учун ясаган уйчаси Но'монжон о'рнатган эшик ва кичик дераза боис шунчалик ко'ркам ко'ринишга эга бо'лдики, ҳатто моҳир устанинг ко'злари қувончдан порлаб кичик шогирдларини баг'рига босиб, пешонасидан о'пиб қо'йди.
Дарслар тугаб, ёзги та'тил бошлангани болалар учун айни муддао бо'лди. Уларнинг ёзги оромгоҳдаги дам олишлари ҳам айнан шу ҳунарга бог'лиқ бо'лди. Улар оромгоҳ этагидаги дарахтларга қушлар учун махсус ин ясаб осиб қо'йишди. Кечки пайт бежирим уяларига қо'ниб "вижир"лаётган қушлар о'з тилида болаларга раҳмат дейишаётгандек эди.
Ҳа, "Бо'лар бола бошидан ма'лум", – дейди доно халқимиз. Икки қадрдон до'стнинг беҳудага ко'ча чангитиб юрмасдан фойдали иш билан шуг'улланаётганидан нафақат уларнинг ота-оналари, балки бутун маҳалла-ко'й мамнун. Чунки, маҳалла болаларига ибрат қилиб ко'рсатилаётган болакайларнинг ортидан эргашиб устахонага ё'л олаётган тенгдошларининг сони эндиликда о'н нафардан ортиб кетган. Но''монжоннинг дадаси бо'лса изланувчан шогирдлари сафи кенгаяётганидан мамнун.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
