Қадим-қадимдан ота-боболаримиз, момоларимиз ўз ҳунарларини авлоддан-авлодга мерос қолдирганлар. Юртимизда мисгар, заргар, махсидўз, пичоқчи, кандакор каби йўналишларда кўплаб сулолалар донг таратгани сўзимиз тасдиғидир.
Хуршиданинг отаси Эргаш ака гарчи ҳунарманд бўлмаса-да, қизи танлаган касбни пухта эгаллашига шарт-шароит яратиб берди. Онаси Зарифахон опа ҳам фарзандини маънавиятли, саранжом-саришта этиб тарбиялади, унинг попопчилик ҳунарига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлади...
У қадимий миллий чокли буюмлар тикиш, попопчилик санъатини давом эттириш мақсадида устози Матлубахон Бозоровадан миллий попопчилик сирларини мукаммал эгаллади. Ўз ишига бўлган меҳри, фидойилиги боис бугунги кунда Хуршида Хайитбоева республикада тажрибали ёш ҳунарманд аёл сифатида танилди.
Айни пайтда Х.Хайитбоева Наманган чеварчилик ва попопчилик мактаби усталари ишларини давом эттириб келмоқда. Унинг миллий нақшлар жилосини ўзига жо этган замонавий бичимдаги либослари ўзининг ҳаридоргирлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Шу жиҳати билан Хуршида попопчилик ҳунарини қайта тиклаш борасида самарали фаолият олиб бораётган ёш ҳунармандлардан бири саналади. Унинг нозик дид соҳиби эканлигини қатор кўргазмаларга қўйилган маҳсулотларидан ҳам билиб олса бўлади.
Жумладан, Хуршидахон “Ташаббус – 2011” кўрик-танловининг туман босқичида “Энг яхши аёл ҳунарманд”, 2012-йилда айнан шу кўрик-танловнинг туман босқичида “Энг яхши ҳунарманд” номига сазовор бўлди. “Ташаббус – 2013” кўрик-танлови вилоят босқичида эса “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси бўйича 3-ўрин соҳибаси бўлди. Шунингдек, Бухоро шаҳрида ўтказилган “Ипак ва Зираворлар” халқаро фестивалида фаол иштирок этиб, махсус дипломга сазовор бўлди. Айниқса, “Ватан тараққиётида менинг ҳиссам” ҳунармандлар кўргазмасининг Республика босқичида шогирдлари билан бирга иштирок этиши, унинг ҳаётида ўчмас из қолдирди.
У 2010-йилдан “Уста-шогирд” мактабини ташкил этиб, айни пайтда 15 нафар қизларга чокли буюмлар тикиш ҳунарини эгаллашларида бош-қош бўлмоқда. Шунингдек, Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйининг 14 нафар тарбияланувчи қизларига ҳомийлик сифатида миллий либослар тикиш ҳунарини ўргатди.
– 2013-йил бошида Микрокредитбанкдан имтиёзли кредит олган эдим. Бу маблағ орқали ўз фаолиятимни янада кенгайтириб, ҳозирда келинлар миллий либослари, зарчопон, замонавий элита пардалар, попоп белбоғ, чойшаб, попоп дўппи, костюмлар тикмоқдамиз. Келажакдаги орзуим “Уста-шогирд” мактаби анъаналарини кенгайтириш, аёлларга ҳунар ўргатиб, уларни иш билан таъминлашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман, – дейди Хуршида Ҳайитбоева.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
