Ҳомиладорлар нега фақат ўзимизнинг маҳсулотларни тановул қилиши керак?
Бугун дунё олимларини янги туғилган чақалоқлар ўртасидаги касалликлар 5 мартага, овқатга нисбатан аллергия 10 мартага, туғма нуқсон билан туғилиш 2 марта ошиб бораётгани ташвишга солмоқда.
Кейинги ўн йилда ҳомиладор аёлларнинг 16,8-20 фоизида патологик семириш қайд қилинган бўлса, улар қайта туққанларида бу кўрсаткич яна икки мартага кўпайган.
Олимлар ҳомиладорликда учрайдиган бу ўзгаришларга кўпроқ экологик омилларни сабаб қилиб кўрсатишади. Бу омилларга юртимизга четдан кириб келаётган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам киради, деган фикрдамиз.
Тўғри, аҳоли сони, миграцияси ва озиқ-овқатларга бўлган эҳтиёжнинг ўсиши маҳсулотларнинг импорт қилиниши ҳажми ошишига олиб келади. Аммо мавжуд муҳитда етиштирилган маҳсулотларга мослашган одамнинг физиологик хусусияти, иммун тизими четдан келтирилган озиқ-овқатларга тезда мослаша олмайди. Айниқса, ҳомиладор онанинг организми турли ўзгаришларга учрайди. Бироқ, эмбрион ва ҳомиланинг ўзгара олмаганлиги оқибатида турли касалликлар пайдо бўлади. Маҳсулотларнинг ҳомиладор аёл организмига ва унинг ҳомиласига таъсири етарлича ўрганилмаяпти. Аксарият давлатлардаги сармоядорлар касалликларнинг асл сабабини излаш ўрнига янгидан-янги дори-дармонларни яратиш ва уни ишлаб чиқаришга катта маблағ сарфлашмоқда.
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг олимлари МДҲ давлатлари ичида биринчилардан бўлиб ана шу муаммо ечими устида бош қотирмоқда. Яъни, улар "Ҳомиладор аёлларда вирусли гепатитларга ташхис қўйиш ва уни даволаш стандартлари" устида иш олиб бормоқда. Мазкур инновацион ғояда маҳаллий иқлим шароитида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш она ва бола соғлиғига ижобий таъсир қилиши исботлаб берилди.
Ҳомиладор аёлларга кўпроқ мева-сабзавотлар ва кимёвий аралашмалар қўшилмаган озиқ-овқатлардан истеъмол қилишнинг тавсия этилиши мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган амалий ҳаракатларга уйғундир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
