***
Ҳаётдан ва ўзидан ўзиш учун одам идеал қидиради. Ўзишни истамаган одам ўзига ўзи идеал бўлиб кўринади.
***
Кишилар кўпинча идеални ўтмишдан қидирадилар, чунки тирик идеаллар ўзларининг қусурлари ва иллатларини ошкор қилади.
***
Етиш мумкин бўлган идеал охирида ўкинч уйғотади.
***
Ҳаётий идеалига қараб киши руҳининг нимага муштоқлигини билса бўлади.
***
Идеалимнинг ҳаётий мақсади менинг ҳам ҳаётий мақсадимдир. Лекин бу идеалимнинг қисмати, албатта, менинг ҳам қисматим бўлиши зарурлигини англатмайди.
***
Умр бўйи бир идеалга интилган эмас, балки бутун умр идеаллар излаб яшаган менда ҳавас уйғотади.
***
Одам қалби етадиган идеалга эмас, ета олмайдиган, аммо тинмай ўзига чорлайдиган идеалга талпинади.
***
Одамни иллатлардан халос қилмоқчимисиз, унга эзгуликка чорловчи идеаллар беринг!
***
Ҳаётий идеалга қараб кишининг қандай тарбия кўрганини айтиб берса бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТеридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара
ТабобатЎт-тош касаллигини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?
Инсон танасида барча аъзоларнинг ўз ўрни, ҳаётий вазифаси бор. Аммо ўт-тош касалликлари билан оғриган кишиларнинг «ўт пуфагимни олдириб ташлагачгина, дарддан халос бўлдим», деган с
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни сут, чой, қаҳва ва шарбатлар билан ичса бўладими?
Дардга чалинганимизда, тезроқ соғайиб, оёққа туришни хоҳлаймиз. Оғриқлардан ҳам қанча эрта халос бўлсак, шунча яхши. Аммо бунинг энг тўғри ечими – антибиотиклар эмас! Айниқса, ўзбо
Тиббий сабоқларМигренда бош оғриғи шу қадар кучли бўладими?
Мигрен – энг кучли хуружсимон бош оғриқлар билан намоён бўлувчи касаллик. Бу касаллик аёлларда кўп учрайди ва наслдан-наслга ўтиш хусусиятига эга. Оғриқ хуружлари, асосан, кўз-пешо
