Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҲАЯЖОНЛИ ЛАҲЗАЛАР

21.09.2012
77 марта ўқилди
ҲАЯЖОНЛИ ЛАҲЗАЛАР

Куни кеча Ўзбек Миллий академик драма театрида бадиий ўқиш, саҳна сухандонлиги ва конференсьелик санъати ижрочиларининг республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури” ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир кўплаб иқтидор эгаларини кашф этди. Халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, саҳна нутқи маданиятини шакллантириш, юртимизда ёшларни бадиий ўқиш, саҳна сухандонлиги ва конференсьелик санъатига бўлган қизиқишларини янада ошириш, ушбу жанрларда ижодий фаолият олиб бораётган ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг ижодини кенг тарғиб этиш бош мавзуи бўлган ушбу кўрик-танлов ғоят кўтаринки руҳда ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармаси ҳамда Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловнинг илк босқичида ғолиб бўлган 70 нафардан ортиқ ижрочилар ўзаро беллашдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишларини Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Афзал Рафиқов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Насиба Иброҳимова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бўлим мудири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Гулчеҳра Умаровадан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари ижро дастурлари, танлаган мавзуларининг ёритилиши, ижро этилаётган асарга мос танланган саҳна либослари, саҳна маданияти ҳамда ижро маҳоратларига қараб 10 балли мезонда баҳолаб бордилар.

Бадиий ўқиш йўналиши бўйича биринчи ўринга навоийлик Маъруфжон Ражабов, иккинчи ўринга самарқандлик Ҳулкар Илҳомжонова, учинчи ўринга эса андижонлик Ойжамол Раҳмонова сазовор бўлди.

Саҳна сухандонлиги йўналиши бўйича биринчи ўрин Наманган вилоятидан Шаҳноза Рустамовага, иккинчи ўрин Навоий вилоятидан Машҳура Раҳимовага, учинчи ўрин – Жиззах вилоятидан Беҳзод Жўраевга насиб этди. Конференсье йўналиши бўйича биринчи ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидан Амир Эшназаровга, иккинчи ўрин Сирдарё вилоятидан Мурод Жумановга, учинчи ўрин – Бухоро вилоятидан Салоҳиддин Файзиевга берилди.

Шунингдек, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмасининг махсус дипломи ва совғасини Тошкент шаҳридан Комилжон Сафаров қўлга киритди.

Кўрик-танлов якунида қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. “Катта саҳнадаги илк дебьют” номинацияси бўйича Тошкент вилоятидан Ибодулла Исмияминов, “Актёрлик маҳорати учун” номинацияси бўйича Тошкент шаҳридан Равшан Жўраев ва “Серқирра ижодкор” номинацияси бўйича Сурхондарё вилоятидан Ойдин Жўрабоевалар ғолиб деб топилди.

Ушбу кўрик-танлов нафақат ижодкорларни қўллаб-қувватлаш балки янги-янги номларни кашф этилишида муҳим пиллапоя бўлди десак асло муболаға эмас.

Теглар:#2012/38

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021361
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021352