Шарофат опа қизига янги кўйлак олиб бермоқчи бўлди. Улар шаҳарга йўл олар экан тирбанд автобусда ўтирган ўспирин йигит дарҳол ўрнидан туриб Шарофат опага жой берди. – Раҳмат ўғлим, умрингдан барака топ,– онахоннинг алқашидан бироз ўнғайсизлаган йигит, “арзимайди”, деб қўйди. – Қизим мана бу пулни чиптачига берасан,– онасининг узатган пулини олган Нигора одамлар орасидан аланглаб чиптачини қидирди. Чипта сотаётган йигит келиб Нигорадан 700 сўм пул сўраб, негадир Шарофат опани кўрмасдан ўтиб кетди. Автобусдан тушаётганларида – Йўл ҳақимизни бердингми қизим,– дея сўраган Шарофат опага Нигора елка қисиб чиптачи мендан етти юз сўм пул олди, бошқа сўрамади,– деб жавоб берди. – Вой, мен учун бермабсан-ку, мана бу пулни узатиб юборинглар, автобусдан тушаётган одамларга ҳалақит бермаслик учун ўзини четга олди онаси. Йўлда кетаётганларида Нигора онасининг бирдан хомуш тортиб қолганини кўриб лабини тишлади. Онасининг унга кўйлак олиб бераётганида ҳам, уйга қайтиш учун автобус бекатига келганларида ҳам чиройи очилмаганини кўриб, – Ойижон билмабман, мени кечиринг, деди астагина шивирлаб.
– Қизим ҳар бир касбнинг ўз машаққати бўлади, агар йўл пулини тўламаганимизда шофёр амакингни ҳақига хиёнат қилган бўлардик. Хатоингни тушунганинг яхши, бошқа бундай қилмагин,дея қизининг сочларини силаб қўйди Шарофат опа. Бошини қуйи солган Нигора ич-ичидан ойисига ҳавас қилиб борарди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
