
Дунёда инсон яшар экан албатта у атрофидагилар билан алоқа ўрнатади. Бу боғланишсиз инсон жамиятда яшай олмайди. Шу сабабдан инсонларнинг бир-бирларига ҳожати тушади. Кимларнингдир маънавий ва иқтисодий кўмаги ва ёрдамига муҳтож бўлади.
4 йил муқаддам Хожиакбар ака оиласида дунёга келган эгизаклар оилага бир олам қувонч олиб келди.Ўғиллари борасида Ҳожиакбар ака ва Асолат опа турли келажак режаларини тузиб юрган шундай қувончли кунлардан бирида эгизакларнинг тўнғичи – Ҳасанбекга шифокорлар томонидан ДЦП (болалар церебрал фалажлиги) хасталиги ташхиси қўйилди.
“Ўғлимга 10 ойлигида ДЦП (болалар церебрал фалажлиги) касаллиги ташхиси қўйилди. Биз 4 йилдан бери мазур касаллик устидан курашиш учун турли касалхоналарда доимий равишда даволандик. Аммо фарзандим Ҳасанбек ўтира олмайди, мувозанатни ушлолмайди. Яқинда Туркияда шу касалликни даволовчи клиника билан гаплашдик. Уларнинг сўзларига қараганда 60 фоиз эҳтимол билан фарзандимни оёққа турғазишни имкони мавжуд”, – дейди Ҳасанбекнинг отаси Ҳожиакбар ака.
Турк клиникаси берган маълумотга кўра бу ҳолатда жарроҳлик амалиёти учун 24 минг 120 АҚШ доллари керак бўлади.
Саҳоватпеша, кишиларга яхшилик улашувчи инсонлардан Ҳасанбекнинг оёққа туриши учун ўз кўмакларини беришини сўраймиз. Зеро, мурғак гўдак қалбига болаликнинг энг бахтли дамларини ҳадя этиш инсонийликнинг олий бурчи саналади.
“Ипотека” банк – 8600 3304 3981 9895
Р/С 23120000100000423001
Батафсил маълумот учун телефонлар
(+99897) 703 61 71
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
