Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҲАРАКАТ – САЛОМАТЛИК ТАЯНЧИ

21.09.2012
96 марта ўқилди
ҲАРАКАТ – САЛОМАТЛИК ТАЯНЧИ

Жисмоний ҳаракат инсон танасидаги турли аъзо ва тизимларнинг ҳаётий фаоллигини меъёрлаштиради. Миокард қисқартирувчанлигини оширади, коронар қон айланишининг яхшиланиши капилляр қон томирларининг кенгайиши билан кечади.

Ўпка вентиляцияси ошади, кичик қон айланиш доираси фаолиятини, қон айланишини яхшилайди. Кўкрак қафаси, меъда-ичак тизими ҳаракатига ижобий таъсир этади. Жисмоний ҳаракатнинг ички секреция безларига ижобий таъсири жуда катта. Улар таъсирида ички секреция безларининг фаолияти ошиб, инсон танаси ёшаради. Япон олимларининг аниқлашларича организмнинг меъёрий фаол ҳолати ва соғлиғини сақлаш учун одам кунига 10000 қадам юриши лозим экан. Бу ўрта ҳисобда 6-7 километрни ташкил этади. Узоқ йиллар давомида жисмоний меҳнат одамларнинг қўл кучи ёрдамида бажарилган. XX асрдан бошлаб кишиларда ҳаракат фаоллиги камая борди. Маълум меъёрдаги ҳаракатсизлик эса инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсата бошлади.

Соғлом бўлиш, узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан инсоннинг ўзига боғлиқ. Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино узоқ яшаш хусусида фикр юритиб, феъл-атворнинг юмшоқ, вазмин бўлиши, ўз вақтида овқатланиш, озода юриш ва танани ортиқча нарсалардан тозалаб туриш, ҳар ойда сауна, ҳафтада ҳаммомга тушиш қоидасига амал қилиш, қадди-қоматни тўғри тутиш, бурун орқали нафас олиш, кийимнинг танага мослиги, жисмоний ва руҳий ҳаракатларнинг бир-бирига уйғунлиги, тўйиб ухлаш, ўзини тетик тутишга алоҳида эътибор беришни уқтирган эди. Қомусий алломанинг бундан бир неча аср аввал айтган фикрлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Инсон соғлиғи унинг кафти ва оёқ ости билан боғлиқ. Ибн Синонинг ёзишича, инсон ички аъзоларининг ва бош мия билан боғлиқлигини исботлаб беришган. Мутахассислар тавсияси бўйича, ҳар куни бармоқларингизни чиниқтириб турсангиз, кўпгина аъзоларнинг соғайиши ва мустаҳкамланиши кузатилади:

– бош бармоқ мия фаолиятини яхшилаб, иродани мустаҳкамлайди;

– кўрсаткич бармоқ ошқозон ишини яхшилаб, овқат ҳазм қилишни тезлаштиради; - ўрта бармоқ юқори қон босимини тушириб, ичак фаолиятини яхшилайди; - номсиз бармоқ жигар фаолиятини оширади;

– жимжилоқ эса юрак фаолиятини яхшилаш билан бирга руҳий зўриқишнинг олдини олади. Бармоқларни чиниқтириш қуйидаги усулда амалга оширилади: чап қўл бош бармоғингиз бўғинларини ўнг қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан 5-7 дақиқа босиб, чўзиб тортилади. Аввал бош бармоқдаги учта жуфт нуқталар орқа томони ва кафт томонидан босиб чиқилади. Кейин чап қўлингиз билан ўнг қўл бармоқлари босиб чиқилади. Бу машқни кунига 1-2 марта бажариш керак. Одам яланг оёқ юрганда (тупроқли йўлда) оёқ остидаги нуқталарга ердаги тошлар қадалиб, интенсив уқаланади. Ер ва одам организми ўртасида зарядлар алмашинуви юзага келиб, организмга маълум даражада шифобахш таъсир кўрсатади ва ҳимоя функциясини оширади. Бунинг учун: - ялангоёқ (тупроқли йўлда) 45 дақиқа юриш; - оёқни совуқ сувда ювиш; оёқ қуригандан кейин пайпоқ кийиб, оёқ исигунча юриш лозим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330