
“Беш сония қоидаси” орқали бошлашга хоҳишингиз ёки қизиқишингиз йўқ бўлган ишни ҳам бажара олишингиз мумкин. Бу қоида бешдан бошлаб биргача санаш ва ишга киришишдан иборат.
Балки бу усул кулгили, бефойда ва ҳақиқатга тўғри келмайдигандек кўриниши мумкин. Лекин қоидани амалда қўллаб кўриш бу фикрларнинг нотўғри эканини исботлайди.
“Беш сония қоидаси”нинг самарадорлигини иккита асос орқали тушунтириб берса бўлади.
- Санаб чиқиш ва бирор фаолиятни бажариш ўртасида боғлиқлик яратинг. Биргача санаб келганингизда, буни беихтиёр финиш чизиғи сифатида қабул қилинг.
- Сиз ўзингизга зид келмасликка ва ваъдангизда туришга ҳаракат қиласиз. Бировга эрта туришингизни айтсангиз, бунга амал қилишга уринасиз. Агар сиз ўзингизга бешдан биргача санагандан сўнг дарҳол ишга киришишни ваъда қилсангиз, бу сизни етарлича шижоат билан таъминлайди.
Усулни қўллаш.
Уйғотувчи соат ёрдамида уйқудан туриш. Уни беш дақиқага кешиктириш ўрнига биргача сананг ва иккиланмасдан ўрнингиздан туринг. Аслида “беш дақиқа қоидаси” ҳар қандай соҳада асқотиши мумкин. Масалан, уни қуйидаги ҳолатларда қўллаб кўринг:
- Бирор-бир лойиҳани бошлай олмаганингизда. Агар ўзингизни диплом иши тайёрлашга ундай олмаётган бўлсангиз, биргача санаб, ҳужжатни очинг ва ёзишга киришинг;
- Кимгадир қўнғироқ қилишга қўрқсангиз, шунчаки рақамни теринг ва суҳбатни бошланг.
- Врач қабулига ёзилишга иккиланаётган бўлсангиз. Сизни қўрқув тўхтатиб туради, лекин онг бу сизнинг соғлиғингиз учун зарурлигини таъкидлайди.
Бу қоидани ўзингизга мос равишда қўллашингиз мумкин. У арзимас нарсалардан тортиб, жиддий ишларни бажаришда ҳам ёрдам беради. Муҳими, йўлнинг энг қийин қисми – бу биринчи қадам эканини унутманг. Шундан сўнг сиз белгиланган вазифани бажаришдан қўрқмайсиз ва уни охирига етказишга қодир бўласиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
