Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳар нарсада меъёр яхши

08.10.2012
84 марта ўқилди
Ҳар нарсада меъёр яхши

Бугун биз техника асрида яшаяпмиз. Бирорта ишимизни техника воситаларсиз амалга оширолмаймиз. Сўзлашишда ҳам, ёзишда ҳам, ҳаттоки, уйдаги юмишларни бажаришда ҳам ҳар биримиз техника воситаларига мурожаат қиламиз. Ўзаро мулоқотга телефонлар, ўқиш-ёзишда компютерлар, уй юмушларида чанг ютгич, кир ювиш машиналари, микро тўлқинли печлар, узоғимизни яқин қиладиган машиналар – барча-барчаси бизнинг биринчи ёрдамчиларимиз ҳисобланди.

Айни пайтда улар инсон онгининг маҳсули, юқори сивилизация белгиси ҳамдир. Улар фаолиятимизнинг янада тезлашишига, масалаларнинг тезкорлик билан ҳал этилишига, вақтни тежашга олиб келмоқдаки, бу ўз навбатида ривожланиш жараёнини яна ҳам тезлаштирмоқда. Жумладан, мобил алоқа воситалари ёрдамида йўлда, кўча-куйда, ҳатто уйда ҳам иш-ўқишга оид масалаларни йўл-йўлакай ҳал қилиб кетиш мумкин.

Ҳақиқатдан ҳам, мобил алоқа воситаси вақтни юқори даражада тежаш имконини беради. Шунинг учун уйда ҳам, кўчада ҳам, ўқишда ҳам, ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳам мобил телефонлар каттаю кичикнинг ёнида, қўлда, бўйнида, чўнтагида, ҳамёнида. Кейинги вақтларда чиройли, функсиялари кўп, қимматбаҳо телефон аппратурасини тутиш ёшлар, болалар орасида шу даражада кенг одат бўлиб бормоқдаки, кўп ҳолларда болалар ота-оналаридан бошқа ўртоқларидаги каби имкониятлари кўп бўлган қимматбаҳо телефонлар сотиб олиб беришларини сўраб туриб оладилар. Қайд этиш жоизки, ўқув адабиётларда телефонларнинг зарарли томонлари ҳам борлиги, хусусан, уяли телефонларни меъёридан ортиқча ишлатилиш инсон соғлиғига ниҳоятда зарарлиги, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларининг мобил телефонларда узоқ вақт тўхтовсиз гаплашишлари уларнинг соғлиғига жиддий таъсир этиши ҳақида маълумот берилган.

Шунингдек, телефонга берилиб кетиш охир-оқибат атрофга нисбатан ўта лоқайдликни келтириб чиқармоқ-даки, кўп ҳоллларда тенгдошлари-мизнинг транспорт воситасида телефон билан бандлиги оқибатида ёнида турган ёши катта йўловчилар болали аёлларни кўрмай қолаётганликлари, ёки ўзаро суҳбатларини сирларини барчага эшиттириб, гапириб кетаётганликларини гувоҳи ҳам бўламиз. Баъзан қулоғига телефон ёки “наушник” тутиб олиб, орқасида келаётган транспорт воситаларининг сигналларини ҳам эшитмай, катта кўчани кесиб ўтиб кетаётган йигит-қизларини ҳам учратиб қоламиз.

Теглар:#2012/40

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782