
Баҳор – янгиланиш, яшариш фасли. Бу мавсум атроф-олам яшилликка бурканиб, замин табиатнинг чексиз саховатидан баҳраманд бўлади. Фараҳбахш онлар қалбларга ойдин орзулар, хайрли мақсадлар уруғини қадайди. Эзгу ҳислар барқ уради. Янги тонг кўклам нашидасини олиб келади, байрам тараддуди бошланади.
Наврўз – эзгулик, меҳр ва мурувват, мулоқот айёми. Азалий қадриятларимизда бу куни барча бир-бирини байрам билан қутлаш асносида ўзаро кўнгил сўрайди: йўқсилни йўқлайди, хастанинг ҳолидан хабар олади. Ҳашар қилиб эҳтиёжманднинг ҳовлисини, дилини обод этади. Қишлоғу овулларда байрам сайллари кўтаринки руҳда ўтказилади. Қавму қариндошлар, дўсту яқинлар дошқозонга сумалак ва ҳалим солиб, ўчоқ тафтида давра қуриб тонгга қадар суҳбат қуради, бир-бирига эгзу тилаклар билдиради. Ана шу суҳбатларда келгуси режаларга пойдевор қўйилади. Кимдир тадбиркорликни йўлга қўймоқчи, кимдир тўй бошламоқчи, кимдир боғ яратмоқчи, кимдир уй қурмоқчи... “Маслаҳатли тўй тарқамас”, деганларидек, эзгу йўлда ҳамиша ҳамжиҳат бўлиш – халқимизнинг ҳаёт мазмунига айланган. Зеро, меҳнатсевар халққа, озод ва обод Ватанга яхши кунлар, байрамлар ярашади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМактабда Наврўз тантанаси
Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла
Тиббий сабоқларБайрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли тиббиёт соҳаси фидойилари!
“Sog'lom avlod uchun” Халқаро хайрия фонди ва “Sog'lom avlod” газетаси жамоалари юртимиздаги барча тиббиёт соҳаси вакиллари – саломатлигимиз посбонларини ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ бил
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
