Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳар кун, ҳар дам шукрона...

11.05.2013
51 марта ўқилди
Ҳар кун, ҳар дам шукрона...

Инсон – азиз, хотира – муқаддас! Ана шу азизлик ва муқаддаслик эзгулик дебочасидир. Кечагина само бағридан Она заминга тасаннолар айтишиб учиб келган оққушларнинг қўшиғида янграган қувонч ҳислари бугун янада кенгроқ қанот ёйган. Мовий самодан ерга қадар чўзилган бу кенглик замирида шукроналик аталмиш боқий туйғу кезиб юрибди.

Тунлар сени бир авайлаб тонгга берди,

Тонглар эса қучоғингда гуллар терди.

Минг шодланиб қуёш кўкдан таъзим қилди,

Она юртим сени бугун дунё билди.

Дунё таниган Она юртим доруломон кунлар муборак! Бу кунларга етганлар бор етмаганлар бор. Иккинчи Жаҳон уруши жангоҳларида не-не алплар жонини фидо этиб шаҳид кетган. Ўша машъум кунларда она тутган қорахат туфайли кўплаб хонадонларни оила қўрғонининг мустаҳкам устуни - отадек буюк шодлик тарк этган эди.

Бир оёғи ва бир қўлидан ажралган уруш фахрийси Самарқандлик Омон бобо Юсуповни сўзларини тингларканман узоқлардан фидойилик қонида бор юрт деган сас келади қулоғимга. Хира тортган кўзларидаги ёшни омон қолган титроқ қўллари билан сидираётган бобо: "Уруш даҳшатларини кўзимиз билан кўрдик. Очлик, вабо, ўлат буларнинг барчаси ҳали-ҳануз ёдимда қолган. Бундай қора кунлар асло такрорланмасин, дейман. Тинчликни қадрига етиш керак", - дейди.

Бобонинг қўлларига бир даста гул тутган қизалоқ кўзларида балқиган ҳаяжон юракларга кўчади. Тинчлик наъшидаси нақадар буюк.

...Бугун ҳам дунёнинг қай мамлакатларида инсон қадри топталиб, очликдан, оғриқдан инграётган одамлар, бола нигоҳи билан жирканч ҳаёт тасвирларини англаётган, аламзадалик билан улғаяётган норасидалар борлигини кузатиб туриб, бахтиёр турмушимизнинг ўтаётган ҳар дақиқаси учун шукрона айтамиз.

Ҳа, бу тинчлик ҳукмрон доруломон кунларга осонлик билан эришилмаган. Чўлпону Фитратлар, Қодирийлар орзулаган озодлик ва ҳурлик заминимизда бўй кўрсатиб турибди.

- Бир бурда нон қадри жон қадри мисол эъзозда бўлиб, туни билан кўсак чувирдик. Ёш-яланглар бирданига улғайиб қолган, ён-атрофимизда очарчилик, уруш қийинчиликлари. Аммо, яхши кунлар келишига умид қилганмиз, - таъкидлайди тўқсон беш баҳорни қаршилаган Мукаррам момо. Момонинг тиккан палаклари ҳали-ҳануз кўркини йўқотмай тахмон устини безаб турганини кўриб лол қоласан киши.

Мустақиллик майдонида бобосининг қўлидан тутган набира уни саволга тутади.

– Бобожон, катта бўлсам, мен ҳам аскар бўламанми?

– Албатта бўласан, юртга қалқон бўласан, болам. - астагина набирасининг елкасига қоқиб қўяди бобо.

Бугун бу юртда инсон қадри - азиз. Ислоҳоту имкониятлар, обод турмушу фаровон ҳаёт барчаси инсон учун. Яна хотиржам яшаш, ҳаётдан кўнгил тўлиб умргузаронлик қилиш - улкан бахт. Дилга яхшиликни туйиб, ўзгаларга меҳр улашиб, ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт корига яраб яшасак, кифоя. Аслида ҳар бир одам бир-бирига ғанимат. Ўтганларни хотирлаш, уларни ёдга олиш, мудҳиш кунларни бошдан кечирган, бугун юртда эъзоз топаётган нуронийларни йўқлаш инсоний вазифамиз.

Ўтаётган бугун эртага тарихга айланади. Кун давомида амалга оширилган ишлар маълум маънода келажакка замин яратади. Бугун халқимиз тақдирида рўй берган ғоят масъулиятли давр истиқлол олиб келган машаққатли ва шарафли кураш тарихининг ўчмас саҳифаси ҳам ёдланаяпти. Бугунги нурафшон кунларнинг қадрига етиб, эртанги кунимизга қатъий ишонч билан қарашимиз зарур. Жамият тараққиёти босқичи сари юз тутган бир пайтда миллий ғояга хал­қимиз, хусусан, ўсиб келаётган ёшлар қалбига сингдириш билан боғлиқ масалалар, бу борадаги кенг кўламли ишлар муҳим вазифадир.

Бугун Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти, дунёвий давлат барпо этилмоқда. Қурилаётган жамиятнинг тамойиллари, хусусий асослари ишлаб чиқилган.

Ўзбек халқи ўзининг бутун тарихи давомида, ҳамма вақт бошқа халқлар, миллат ва дин вакилларига ҳурмат билан ёндошишни намоён этиб келган.

Хотира майдонида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига анвойи гуллар тўшалган. Юртдошларимиз ўтганлар хотирасини ёд олмоқда.

Сочлари оқ, юраклари тоғ,

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124