
Мана 24 йилдирки, озод ва обод Ўзбекистонимизда истиқлол насими эсмоқда. Қалбларда қувонч-у шодлик ҳисси жўш урмоқда. Ҳар гўшада бунёдкорлик ва яратувчанлик авжида. Мустақиллик, тинчлик ва осойишталик эса шукроналикка дахлдор энг олий неъматлар сифатида ҳаётимизга мазмун киритди, турмуш фаровонлигини таъминлади. Сир эмас, ушбу қутлуғ сана ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланади.
Юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўлгани каби Қўқон шаҳридаги 12-“Меҳрибонлик” уйида ҳам “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”,“Юксак маънавият-энгилмас куч” шиорлари остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Байрам шодиёнасида болажонларни қутлаш мақсадида Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқлар билан давра суҳбатлари ўтказилди. Иқбол Мирзо янги ижодларидан ўқиб шеъриятга қизиқувчан болаларни баҳраманд эца, Илҳом Фармонов ва бошқа санъаткорлар қувноқ куй-қўшиқлари билан болалар қувончига-қувонч улашишди.
Фарғона шаҳридаги мазкур “Меҳрибонлик” уйида тарбияланувчилар маънан ва жисмонан соғлом улғайиши учун барча шарт-шароит мухайё. Боланинг орзу-истаги қалбдаги яратувчанлик ҳисси эса бевосита унинг келажагига даҳлдор бўлади. Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда муассаса раҳбарияти тарбияланувчиларнинг кайфиятига кўтаринкилик бахшида этиш мақсадида уларни қизиқтирадиган давра суҳбатлари, маданий ва маърифий тадбирлар уюштириб туришга катта аҳамият қаратади.
Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда касбга йўналтириш мақсадида муассасада “Компъютер саводхонлиги”, “Тикувчилик”, “Бадиий ҳаваскорлик”, “Рақс”, “Моҳир қўллар”, “Ёш рассом”, “Пазандачилик”, “Инглиз тили”, “Мусиқа” тўгараклари ташкил этилган. Тарбияланувчилар учун яратилган бир-биридан чиройли, кўркам, замонавий, жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган муассасада исътедодли болаларнинг кўплиги бу ерда таълим-тарбия тизимининг яхши йўлга қўйилганидан даракдир.
– Алишер Ҳасанов “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган “Камалак жилоси” болалар расм ва амалий санъат кўрик танловининг вилоят босқичида 1-даражали диплом билан тақдирланди. Унинг қўл меҳнати билан, ясаётган эсдаликлари кишини завқлантиради. У чин юракдан ижод қилади. Ишларида ҳам ана шу самимийлик сезилади. “Меҳрибонлик” уйимизда қобилиятли тарбияланувчилар кўп. Уларнинг машғулотларни ўзлаштиришига алоҳида эътибор берамиз, – дейди “Меҳрибонлик” уйи директори Раҳбархон Мирзаева.
Йил сайин иқтидорли ёшларнинг тобора ортиб бораётгани мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, навқирон авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.
Ушбу муассасада болалар спортига ҳам катта аҳамият берилади. Бундай шароитларда камолга етаётган ёш тарбияланувчилар спорт соҳасида ҳам кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқда.
– Тарбияланувчиларимиз спортнинг дўстлик ва саломатлик гарови эканини англаб етган, – дейди спорт мураббийи Ёрқинжон Исмоилов. – “Меҳрибонлик” уйидаги мавжуд шароитлардан унумли фойдаланиб, ёшларга спорт сирларини ўргатяпман, бу ҳаракатлар ўз махсулини беряпти. Бугун ютимизда таълим тизимининг барча бўғинларида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун кенг имкониятлар яратилган. Бунинг самараси ўлароқ фарзандларимиз халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқдалар.
Болаларнинг шўх-шодон кулгилари оламни қувончга тўлдиради. Улар озод ватан бағрида яйраб яшашлари учун барча имкониятлар мавжуд. Шундай экан, биз ишонамизки, бу болажонлар келажакда юртимизнинг ҳар соҳасида фаолият юритувчи фидойи инсон бўлиб камол топишади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
СаломатликБола тунда тишларини нега ғичирлатади?
Баъзи болалар тунги уйқуда тез-тез тишларини ғичирлатади. Кўпчилик ота-оналар бундан ташвишга тушса-да, шифокорга боришга доим ҳам шошилмайди. Шу ўринда бу қанчалик хавфли, унга қа
