Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳар бир бола – эътиборда

17.07.2014
48 марта ўқилди
Ҳар бир бола – эътиборда

Туғма нуқсони бор ўзбекистонлик 6 нафар бола “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вакиллари ҳамроҳлигида бепул даволаниш учун Корея Республикасига жўнаб кетди.

Мамлакатимизда “Соғлом она – соғлом бола” давлат дастурида белгилаб берилган долзарб вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Президентимиз раҳнамолигида тиббиёт ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар баркамол ва соғлом авлодни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда муҳим омил бўлаётир. 2014-йилнинг юртимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилингани бу борадаги кенг кўламли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ўсиб келаётган авлод саломатлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай шароит яратишга кўмаклашаётган ташкилотдир. Фонд миллий ва хорижий шериклар билан ҳамкорликда қатор инсонпарварлик дастурлари, жумладан, ўзбекистонлик болаларни дунёнинг энг яхши клиникаларида даволаш бўйича қатор дастурларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг самараси ўлароқ, 2010-2013-йилларда 23 нафар ҳамюртимиз чет эл клиникаларида муваффақиятли операция қилинди.

– Саккиз ёшли набирам Нилуфарнинг юрагида туғма хасталик бор, – дейди Д. Жумабоева. – Юртимизда фарзандларимиз саломатлигига кўрсатилаётган юксак эътибор туфайли, набирам Жанубий Кореянинг нуфузли клиникасида ўз саломатлигини тиклаш имконига эга бўлмоқда. Бундай ғамхўрлик учун ташкилотчилардан миннатдормиз.

Теглар:#2014/29

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241251
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322
Бола тунда тишларини нега ғичирлатади?Саломатлик

Бола тунда тишларини нега ғичирлатади?

Баъзи болалар тунги уйқуда тез-тез тишларини ғичирлатади. Кўпчилик ота-оналар бундан ташвишга тушса-да, шифокорга боришга доим ҳам шошилмайди. Шу ўринда бу қанчалик хавфли, унга қа

20.04.2023286