
Бола – ўзи бир дунё. Унинг тоза нигоҳларида ҳаёт жилваланади. Бурро-бурро сўзлашини кўриб, қалбингиз нурга тўлади. Уларнинг дунёқараши, жажжи тафаккури ақлингизни шоширади.
Ҳа, бола дунёси жуда нозик, ўзгача олам. Унинг ўз ички тартиби, талаби, қоидалари мавжуд. Энди, ўйлаб кўринг: болаларга адабиёт яратиш, уларнинг ёшига, фикрлашига мос асарлар ёзиш қанчалик масъулиятли-а?! Уни тадқиқ этиш эса янада машаққатли. Шу хусусда сўз юритарканмиз, Замира Иброҳимова фаолиятига тўхталмай иложи йўқ.
У болалар адабиётини шунчаки йўналиш деб эмас, балки илм даражасига кўтара олди. 1973-2008– йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият олиб борган олима болалар адабиёти тарихи, назарияси ва танқидчилигини ўрганиб, 1990-йилда “Мактабгача тарбия ёшидаги ўзбек болалар насрининг ғоявий-бадиий хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Унинг 1994-йилда “Кичкинтойлар адабиётининг хусусиятлари” номли монографияси нашр қилиниб, мактабгача тарбия ёшидаги болалар насрида тараққий этган жанрлардан – эртак ва ҳикоялар илмий жиҳатдан тадқиқ этилиб, боғча ёшидаги болалар адабиётига назарий аниқликлар киритилган. Муаллиф кўплаб халқ ва адабий эртакларни анъана ва янгиликлар асосида таҳлил этиб, уларнинг маънавий-эстетик, педагогик-тарбиявий аҳамиятини тўғри кўрсатган. Китобда муаллиф боғча ёшидаги болалар насрида яратилган қаҳрамонлар, болалар образи, уларнинг табиати, руҳияти, портрети, табиат тасвири, нутқий тавсиф, индивидуаллик ҳақидаги назарий фикрларини қатор таниқли болалар адиблари томонидан ёзилган асарлар мисолида исботлай олди.
З.Иброҳимованинг “Қувноқликка яширинган изтироблар” рисоласида шоир, носир, драматург Анвар Обиджоннинг ижодий маҳорати кенг қамровда тадқиқ этилган. Рисолада адибнинг ўзбек болалар адабиётининг шаклланишидаги ўрни, хизмати атрофлича ўрганилган. Шоирнинг қувноқ юмор ва чуқур фалсафага йўғрилган кўплаб шеърлари таҳлил этилиб, достон, қисса ва ҳикояларидаги қувноқликка яширинган изтироблари, халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажагига боғлиқ муаммолар адиб томонидан катта маҳорат ила тасвирланганлиги нозик дид ва зукколик билан атрофлича тадқиқ этилган.
З.Иброҳимова мактабгача тарбия ёшидаги болалар педагогикаси йўналишида ҳам мутахассис сифатида изчил шуғулланиб келмоқда. Унинг “Кичкинтойларга буюк сиймолар ҳақида”, “Болаларни Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди билан таништириш” (рус тилида), “Мактабгача таълим муассасаларида бадиий адабиёт. Машғулотлар тўплами” каби илмий-услубий китоблари мактабгача таълим муассасаларида, олий ўқув юртлари ва коллежларда керакли манба бўлиб хизмат қилмоқда. У “Дурдона” (Болалар боғчалари учун адабиёт хрестоматияси.), “Учинчи минг йиллик боласи” таянч дастури бўйича эртак, ҳикоя, шеърлар тўплами”, “Болажон” таянч дастури бўйича бадиий адабиёт мажмуаси” тузувчиси, икки жилдлик энсиклопедия шаклидаги “Гулгина” бадиий адабиёт мажмуасининг тузувчи-муаллифидир.
З.Иброҳимованинг таълим-тарбия йўналишидаги қатор мақолаларида болаларни миллий руҳда тарбиялашга, улар қалбида Ватанга муҳаббат, она халқининг шон-шарафли ўтмиши билан фахрланиш туйғуларини уйғотиш ва шакллантиришга катта эътибор қаратилган. “Кичкинтойларни Амир Темур ҳаёти ва фаолияти билан таништириш”, “Кичкинтой достон тингламоқда…”, “Ватан туйғуси болалар онгида қандай шакллантирилади?”, “Фаол китобхонни тарбиялаш йўлида”, “Тўғриликни ўрганамиз”, “Масаллар тарбия етакчиси” каби мақолалари шулар жумласидандир.
З.Иброҳимова мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалжонлар учун бадиий асарлар ҳам ёзади. Унинг қатор ҳикоя ва эртаклари газета ва журналларда, тўплам – “Чашма”, “Уйқу нега хафа бўлди”, “Тиш қурти ҳақида эртак” ва “Гулбаҳорнинг дўстлари” алоҳида китоб шаклида чоп этилган.
Болалар адабиёти мутахассиси сифатида Замира Иброҳимова доимо болалар руҳияти ва тарбиясини шакллантириш каби савобли иш билан машғул бўлиб келмоқда. Муаллиф тайёрлаган китоблар воситасида бола мактабга тайёрлов жараёнида бадиий сўзнинг қимматини илк бора барқарор равишда ҳис этади. Оила ва тарбия муасассаларида бу каби тўпламлардан фойдаланиш, шубҳасиз, боланинг бадиий-эстетик тафаккури камолига фаол таъсир кўрсатади, бола кўнглида адабиётга, ҳаётга, табиатга, китобга муҳаббатини шакллантиради. Китобга ошуфта кўнгиллар эса ҳеч кимга ёмонлик тиламай, билакс Ватанга, юртга, миллатга садоқат, ўз элига нисбатан ғурур, фахр ҳислари билан яшайди.
З.Иброҳимованинг илмий ва ижодий фаолияти болалар адабиётини чин дилдан севишига, бу адабиётнинг келажагига, унинг ҳаққоний амалий-тарбиявий аҳамиятига катта умид билан қарайдиган жонкуяр инсон эканлигини тасдиқловчи далилдир. Замира опа болаларнинг ижодий фикрлаш қобилиятини ўстириш усулларини кенгайтиришга диққатини қаратиб, доимо шу мақсад йўлида изланди. Унинг ҳаётдаги асосий шиори, мақсади, нияти “Болани шахс сифатида ҳурмат қилиш”дир. Аввало, шахс ўзини, ўзлигини танийди. Шахс бўлиб шаклланган, камол топган бола эса миллатнинг, юртнинг фахри бўлиши аниқ. Болалар тарбиясида адабиётни муҳим омил деб билган ва шу йўлда тинмай меҳнат қилаётган Замира Иброҳимовадан жаҳон андозалари асосидаги муҳим манба бўлиб хизмат қиладиган кўплаб қимматли китоблар, тўпламлар, манбалар кутиб қоламиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
Тиббий сабоқлар«Ходунок»дан узоқ вақт фойдаланиш болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкин
Аввало, айтиш лозимки, кичкинтой соғлиги ва ривожланиши унинг қанчалик ҳаракатчан эканига боғлиқ. Айниқса, юришнинг бошланиши бир ёшга тўлмаган бола учун муҳим босқич саналади. Би
