
Қатра
– Чиройлисиз-да, опа, – ҳавас билан қаради унга қўшнисининг ўсмир қизи, – мен ҳам сиздай бўлсайдим...
– Бўйинг баландгина, қаддинг бирам келишган-а? – ҳасади келди дугонасининг. – Ҳар қандай кийим ярашаверади...
– Гўзалсиз...
– Латофатлисиз...
– Тенги йўқсан...
Бу каби илтифотлар, эътирофларни эшитгани сари ўзига, ҳуснига маҳлиё бўлиб бораверди ва ахийри дунёда ўзидай бошқа соҳибжамол йўқлигига ишониб қолди: у ҳаммадан чиройли, ҳамма унга ҳавас қилади... У чиройига бино қўйди. Бошқа барча нарса – чиройли феъл, гўзал табиат, ярашиқли одат-фазилатларни ўзидан нари суриб қўя қолди. “Гўзаллигим ҳаммасидан ўтади”, деди. “Хушрўй эканман, доим ишим “беш” бўлади”, деди.
Вақт ўтди. Орзу-ҳавас билан турмушга чиқди. “Ҳаммадан чиройли қиз барчадан бахтли бўлади”, деб ўйлаганди. Аммо адашди. Ҳусни, чиройи оила, турмуш синовидан уни олиб ўтолмади – панд берди. “Муомаласи йўқ экан”, деди эри. “Қўлидан бир иш келмас экан”, деди қайнонаси. “Овқатида маза йўқ”, дейишди қайинука-қайинсингиллари. “Саришта эмас экан”, дейишди қўшнилар. “Чиройига нон ботириб еб бўлармиди”, деб лаб буришди қолган қариндошлар...
Шунда билди: ҳусн ўткинчи экан. Аёл кишига асл ҳусн одобу муомала, чиройли фазилату фаросат экан...
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
