Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбек полвони Руслан Нуриддинов жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Польшанинг Вроцлав шаҳри мезбонлик қилган 80-жаҳон чемпионатида дунёнинг 59 мамлакатидан 300 нафардан зиёд оғир атлетикачи ғолиблик учун куч синашди. Нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини саккиз нафар спортчи – Руслан Нуриддинов, Улуғбек Алимов, Сардорбек Дўстмуродов, Достон Ёқубов, Руслан Макаров, Манзурахон Мамасолиева, Марина Сисоева ҳамда Маҳлиё Тоғаева ҳимоя қилди.
Жаҳон чемпионатининг энг кескин ва муросасиз беллашувлари 105 килограмм вазн тоифасида кузатилди. Дунёнинг ўн етти мамлакатидан йигирмадан зиёд оғир атлетикачи ўзаро рақобатлашган баҳсларда чемпионлик учун кураш асосан уч спортчи – икки карра Осиё чемпиони ва Жаҳон универсиадаси ғолиби Руслан Нуриддинов, россиялик жаҳон рекордчиси Давид Беджанян ва Лондон Олимпиадаси совриндори, польшалик Бартломей Войцех Бонк ўртасида кечди.
Ўзбек полвони штангани даст кўтаришда 190, силтаб кўтаришда 235 ва иккикураш натижасига кўра, жами 425 килограмм натижа қайд этиб, умумий кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин соҳиби Давид Беджанянни 20, Бартломей Войцех Бонкни 21 килограммга ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Русланнинг бу ғалабаси шарафига Ватанимиз байроғи баланд кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради.
Жорий мавсум оғир атлетикачимиз учун ҳар томонлама муваффақиятли бўлди. Дастлаб мамлакат чемпионатида ғалаба қозонган спортчимиз Осиё чемпионатида ҳам учта олтин медални қўлга киритди. Июль ойида Жаҳон универсиадасида икки маротаба рекорд ўрнатиб, чемпион бўлди. Бу йилги мавсумнинг энг нуфузли мусобақаси – жаҳон чемпионатида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди. Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
Спорт6 та жаҳон рекорди янгиланди
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д
СпортТонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа
