Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Ҳамшира – 2018” – энг муносиблар тақдирланди

15.06.2018
44 марта ўқилди
“Ҳамшира – 2018” – энг муносиблар тақдирланди

Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун. Шу боис, уни асраб-авайлаш ва хасталикларни вақтида олдини олиш ниҳоятда муҳим саналади. Айни шунинг учун ҳам юртимизда тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада соҳа ходимларига кенг имтиёз ва имкониятлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, ҳар йили саломатлик посбонлари ўртасида ўтказиладиган турли танловлар бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Куни кеча Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтида “Ҳамшира – 2018” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичлари ғолибларидан иборат 14 нафар ҳамшира ўзаро беллашди.

Ҳар бир иштирокчи ўз чиқишларида соҳага оид билимларини барча йиғилганларга намойиш этди. Якуний натижаларга кўра 1-ўрин – Дилноза Холиқова (Андижон вилояти), 2-ўрин – Холида Юсупова (Жиззах вилояти) ва 3-ўрин Марҳабо Абдукаримова (Фарғона вилояти)га насиб этди.

– Бу ютуқдан қувончим чексиз. Бунинг учун ота-онам ва устозларимга ташаккур айтаман, – дейди танлов ғолибаси Дилнозахон Холиқова. – Очиғи, бу ергача келишнинг ўзи осон бўлмади. Аввал туман, кейин вилоят, сўнгра, республика босқичида барча билим ва кўникмаларимиз малакали устозлар томонидан синовдан ўтказилди. Қолаверса, ушбу танлов туфайли ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини билиб олдик.

Теглар:#2018/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330