Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳаммаси яхши бўлади

22.09.2014
61 марта ўқилди
Ҳаммаси яхши бўлади

...Ҳалим кўп ўқийди. Айниқса, мендан олиб турадиган кундалик газеталар унинг учун ҳақиқий совға. Бир куни газеталардан бирида ёритилган мақола уни қизиқтириб қолибди.

Унда “Меҳрибонлик уйи”да вояга етаётган Сардорбек исмли боланинг кундалик ҳаёти акс этган экан. Доимгидек ўқиган китоб ва газета-журналларидаги воқеалар хусусида менга тўлқинланиб гапириб берадими, десам, йўқ, ака, “Меҳрибонлик уйи” яхши жойми? дея сўраб қолди. Унинг кўзларига тикилдим. Ҳалим бу гал нигоҳларини олиб қочмади. Нимадандир умидворлик билан қараб турарди.

– Ҳа, у ерда ҳамма нарса етарли. Болалар маза қилиб, ҳар хил ўйинлар ўйнашади. Мириқиб ухлашади. Хуллас, ҳамма нарса бор. Фақат ота-она меҳри йўқ.

Ҳалимнинг ич-этини еяётган орзиқиш беихтиёр тилига кўчди:

– Сардорбекка ҳавасим келяпти.

– Ундай ўйлама. Ахир сенинг ота-онанг бор, улар ёнингда-ку. Сардорбекнинг ота-онаси йўқлиги сабаб ҳам у шу ерда-да, укажон.

Ҳалим бу сафар бўғзидан отилиб чиқаётган аламни тутиб туролмади.

– Мен ҳам етим бўлиб қолишни истайман!

Уни юпатган бўлдим.

– Қўй, укажон! Ундан кўра, кел, сен ҳам ички кечинмаларингни, ота-онанга айтмоқчи бўлган гапларингни қоғозга тушириб, газетага юбор. Шунда ота-онанг уни ўқиб, тўғри хулоса чиқаради. Яхши инсонларга айланади.

Теглар:#2014/38

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?Жамият

Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара

11.08.2023670
Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?Иқтисод

Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?

Тиш тошлари бу – тиш устки қисмида қотиб қолган қатлам. Озиқ-овқат зарралари тишлар ва милкларни қоплайди. Уларда бактерияларнинг бутун колониялари ҳосил бўлиб, улар тиш тошларини

14.10.2022938
Ўт-тош касаллигини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?Табобат

Ўт-тош касаллигини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?

Инсон танасида барча аъзоларнинг ўз ўрни, ҳаётий вазифаси бор. Аммо ўт-тош касалликлари билан оғриган кишиларнинг «ўт пуфагимни олдириб ташлагачгина, дарддан халос бўлдим», деган с

03.06.2023318
Алопеция: соч тўкилишига нима сабаб бўлади?Тиббий сабоқлар

Алопеция: соч тўкилишига нима сабаб бўлади?

ССВ Матбуот хизматининг соч касалликлари ва уларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илми

01.06.2023290