17 сентябрь куни "Пойтахт" бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда "Экологик ахборотнинг ҳамкорликдаги тизими (СЭИС) бўйича бохабарликни ошириш" мавзусида матбуот анжумани ҳамда миллий семинар бўлиб ўтди.
Марказий Осиё учун минтақавий экологик дастурининг “ЭУРЭCА” “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилаш учун экологик масалалар бўйича бохабарликни мақсадли ошириш (АWАРЭ)” лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.
Ушбу анжуманда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Табиатни муҳофаза қилиш ва Статистика қўмиталари, Ўзгидрометереология маркази ва бошқа экологик маълумотларни тўплаб тарқатувчи вазирлик ва идоралар, Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг (МКВК) Илмий-ахборот маркази мутахассислари, экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Лойиҳа 2012-2014 йилларда Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда учта йўналишда, яъни сув ресурслари тозалигини сақлаш, уни тежаш мақсадида, ишлатиб қайтарилган сувларни қайтадан сув таъминотида ишлатиш, экологик ахборотнинг ҳамкорликдаги тизими (СЭИС) каби ва бошқа энг кўп қўлланиладиган амалиётлар тўғрисида, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим компоненти бўлган барқарор фойдаланиш, ишлаб чиқиш ва энергиядан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш жараёнига хусусий секторни жалб қилинишини таъминлаш бўйича амалга оширилади.
Тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Нобер Жустен, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори Талайбек Макеев, Лойиҳа раҳбари Вероника Юдина, Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Толиб Султанов ва бошқа ташкилот мутахассислари экологик ахборотнинг ҳамкорликдаги тизимини (СЭИС) Паньевропа минтақасида йўлга қўйиш тажрибаси ҳамда уни Ўзбекистонда тадбиқ этиш эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотлар ҳақида гапирдилар ҳамда ўзаро тажриба алмашдилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодҲамкорлик истиқболлари
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан унинг тизим ташкилотлари ҳисобланган Ўзбекистон Миллий метрология институти, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
