касб-ҳунар таълими муассасаларини амалий-услубий ривожлантиришда муҳим омил
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ ёшларга берилаётган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни янада мустаҳкамлаш, битирувчи ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга, ўрта махсус касб-ҳунар таълими билан олий таълим ўртасида узвийлик ва узлуксизликни янада мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида Янгийўл Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Тошкент давлат иқтисодиёт университети катта ўқитувчиси, иқтисодиёт фанлари номзоди Аваз Агзамов иштирок этди ва коллеж ўқувчиларига солиқ тизимининг иқтисодиётдаги ўрни ҳамда жамиятнинг ривожланиш тарихида солиқлар тўғрисидаги назарияларнинг ўзига хослиги, уларнинг таҳлили орқали самарали солиқ тизими моделини янада такомиллаштириб бориш имкониятини слайдлар кўринишида изоҳлаб берди. Бу эса йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича таълим олаётган 123-гуруҳ ўқувчилари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
ТабобатБуқоқ наслдан наслга ўтадими?
Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к
