Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳамиша бедор ва сергак шифокорлар

12.06.2013
66 марта ўқилди
Ҳамиша бедор ва сергак шифокорлар

Сурхондарё вилояти Денов тумани Тиббиёт бирлашмаси Пренатал маркази акушер - гинекологи Равиль Жабборовни бутун деновликлар жуда яхши танишади ва у ҳақида доимо илиқ гаплар айтишади. Чунки, бу инсон ўз касби ортидан кўплаб хонадонларга қувонч улашган. Оилаларнинг тўкис бахтли бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган Р.Жабборов 1984 йилда Самарқанд Давлат Тиббиёт институтини даволаш факультетини тугатган.

Равиль Жабборов биринчи иш фаолиятини 1985-1986 йилларда Денов туман Марказий касалхонаси туғруқ бўлимида акушер-гинеколог вазифасида иш бошлаган. 1987-1994 йилларда эса Денов туман Ш.Қобилов номидаги туғруқхонасида врач-ординатор бўлиб ишлаган бўлса, 1994-2012 йилларда гинекология бўлимида акушер-гинеколог вазифасида фаолият олиб борган.

Меҳнат фаолияти давомида Равиль Жабборов доимо ўрганиш ва изланишда бўлди, малака ошириб борди. Ҳеч қачон билганлари билан чегараланиб қолмади. Шу боис бўлса керак, у кишини таниган ва билаганлар ўз касбининг ҳақиқий фидойиси дейишади.

Ҳозирда у ўз иш фаолиятида ўта талабчан, изланувчан ва ҳамиша янгиликка интилиб яшайди. Ўз нав­батида шогирдларида ҳам ана шу фазилатларни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирда Р.Жабборов Денов туман акушерлик комплексида бош шифокор муовини вазифасида ишламоқда.

Шифокорлар инсон саломатлиги учун тунни тонгга улаб, вақт билан ҳисоблашмай ҳаракат қилишади. Чунки, бемор танасига хасталик исталган пайтда келиши мумкин. Шу маънода шифокор ўз касби тақозосига кўра ҳамиша бедор ва сергак бўлиши керак. Биз бундай инсонларни фидойи деймиз.

* * *

Денов туманида жойлашган акушерлик комплексида яна чақалоқ дунёга келди. Гўдакнинг дунёни тутгувчи "инга"лаши янги меҳмонни интиқлик билан кутаётган хонадонга бир олам қувонч тортиқ этди.

Туғруқ комплексида кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган Мақсад Ҳамроеванинг ҳар кунлик иш фаолияти ана шундай хайрли ва қувончли кечади.

Мақсад Ҳамроева шифокорлик касбига болалигидан меҳр қўйиб, ана шу қизиқиши уни Термиз Тиббиёт билим юртига ўқишга киришига туртки бўлди.

1987 йил билим юртини тамомлаб, биринчи иш фаолиятини дояликдан бошлаган шифокор кейинчалик, Денов туман Марказий касалхонаси туғруқ бўлимида навбатчи доя, сўнг шу бўлимда катта доя ва узоқ йиллик тажрибаси туфайли 2001 йилдан у Денов туман туғруқ бўлимида катта ҳамшира вазифасида ишламоқда.

Мақсад Ҳамроева мана шу соҳада 30 йилдан ортиқ ишлаб келаётган бўлса, шу йиллар давомида ўзининг уч нафар фарзандини вояга етказиб, уларнинг илм олишларида камарбаста бўлган бўлса, шунинг билан бирга кўплаб гўдакларнинг ҳам иккинчи онаси бўлиб қолган.

Туғруқхона – чиллахона дейишади. Ана шундай муқаддас даргоҳда кўп йиллардан бери фаолият олиб бораётган аёлларнинг фаолиятига чин дилдан ҳавас қилса арзийди. Зеро, улар кўмагида хонадонларимизда чақалоқларнинг "инга" деган овоз эшитилади.

Теглар:#2013/23

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021353
Тишлар қандай тозаланади?Тиббиёт олами

Тишлар қандай тозаланади?

Дўконларда юз хилга яқин тиш ювиш пасталари, ўнлаб турдаги тиш чўткалари бор. Шифокорлар берган маълумотга қараганда, улардан наф кам. Негаки, ёши олтмишдан ошганларнинг 18 фоизида

07.03.2022255
Кесарча кесиш амалиёти илк бор қачон ва қаерда ўтказилган?Тиббиёт олами

Кесарча кесиш амалиёти илк бор қачон ва қаерда ўтказилган?

Шифокорлар она ва бола ҳаётига хавф солувчи омилларни тарозига солиб,чуқур таҳлил ва мушоҳададан сўнг кесарча кесиш амалиётини таклиф қилишади. Ушбу амалиёт аниқ кўрсатмалар бўлган

22.06.2021232
Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?Тиббиёт олами

Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?

Кейинги пайтларда сайёрамизда магнит бўрони тез-тез кузатилаётгани сир эмас. Хўш, ана шундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этишади? – Магнит бўрони инсон саломатлиг

30.05.2022231